Янгиликлар

БЎЛИМЛАР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Туман ҳокими агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, нотариус, адлия ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари фаолиятини ўрганди.

Бўлимларда олиб борилаётган ишлар билан атрофлича танишиб, мижозлар билан суҳбат олиб борди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг сессияси

Туман ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги йигирма тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишини туман ҳокими Шерзод Раҳмонов олиб борди.

“ЗАРБДОР” ОЙЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

Туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Шуҳрат Маъмуржонов жазони ижро этиш муассасаларидан пробация бўлимига ўтказилган шахслар билан профилактик сухбатлар олиб борди.

Сухбат чоғида қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликларни содир этмаслик, тузалиш йўлини танлаш юзасидан сўз юритилди.

СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Самарқанд вилоят Қўриқлаш бошқармаси 7-алоҳида отряди ҳамда туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу мусобақада уюшмаган ёшлар жамоа тарзида волейбол бўйича беллашдилар.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM