Халқ депутатлари туман Кенгашининг сессияси

Туман ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги йигирма тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишини туман ҳокими Шерзод Раҳмонов олиб борди.

Сессияда “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги барча сектор раҳбарларининг 2020 йил давомида олиб борган фаолияти юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Шу каби туман ҳокимининг ўринбосари Дўстмурод Носировнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида ҳамда туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Ислом Мухаммадиевнинг 2020 йил давомида олиб борган ишлари юзасидан ҳисоботлари эшитилди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM