Манзилли дастурлар

Нарпай туманини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда белгилаб олинган мақсадли дастурлар ижроси тўғрисида

 

2018 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида ишлаб чиқилган дастурга кўра жами 42 та лойиҳа (саноатда 13 та, қишлоқ хўжалигида 12 та, хизмат кўрсатишда 17 та) бўлиб, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 48,9 млрд. сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

(Шундан лойиҳа ташаббускорлари ҳисобидан 22,4 млрд.сўм (45,8 фоиз), тижорат банкларининг кредитлари ҳисобидан 26,5 млрд.сўм (54,2 фоиз).

Ушбу лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш натижасида жами 408 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Ҳисобот даврида жорий йилнинг 9 ой якунида тасдиқланган дастур асосида жами 30 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган.

Ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати 24,3 млрд.сўм (шундан лойиҳа эгалари ҳисобидан 14,1 млрд.сўм (58 фоиз), тижорат банкларининг кредитлари ҳисобидан 10,2 млрд.сўм (42 фоиз).ни ташкил қилиб, 204 та янги иш ўринлари яратилди. Жумладан: саноатда 8 та, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 11 та, қишлоқ хўжалигида 10 та лойиҳа ишга туширилди ва дастур ижроси 71,5 фоизга таъминланди.

Қолган 12 та лойиҳалар бўйича тасдиқланган тармоқ жадваллари асосида тўлиқ моніторинг ўрнатилган бўлиб, ўз вақтида ишга тушиши назорат қилинмоқда.

(қишлоқ хўжалиги йўналишида балиқчиликни ривожлантиришда ишга тушиши режалаштирилган «Ҳасан балиқчи» фермер хўжалиги ўрнига истиқболли «Тош Қаландаров» фермер хўжалигига ўзгартирилган.

Ишга туширилган лойиҳалардан:

«Саид Эшмонов» ХК томонидан қурилиш материаллари ички ва ташқи деворлар учун шпакловка ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси.

  «Зарафшон» КТИЧК томонидан мармар тошларни кесиш ва ишлов бериш лойиҳаси.

 «Нарпай Оптимум» МЧЖда мева-сабзавотларни қайта ишлаш, қуритиш, қадоқлаш ва музлаткич омборхоналарни ташкил қилиш лойиҳаси.

«Нарпай Бест Текстил» МЧЖда минг тонна ҳажмда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни сақлашга мўлжалланган музлатгич омборхоналарни қуриш мумкин.

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM