Умумий маълумотлар

НАРПАЙ ТУМАНИ ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР

Нарпай тумани Самарқанд вилояти таркибига киради ҳамда Самарқанд шаҳрининг жануби-ғарбий томонида жойлашган бўлиб, 1926 йилнинг 29 сентябрида ташкил этилган. Умумий ер майдони 441 кв. км (вилоят майдонининг 2,6 фоизи)дан иборат.

Туманда транспорт инфратузилма ривожланган бўлиб, туман ҳудудидан М-37 халқаро автомобил йўли 37 км, темир йўли 38 км ўтганлиги, шунингдек, етарли қувватларда электр энергия, табиий газ, ичимлик суви ва оқова тармоқлари мавжудлиги барча соҳаларни ривожлантиришга муҳим фактор бўлиб хизмат қилади.

 

Туман ғарбдан Пахтачи тумани, шарқдан Каттақурғон тумани, жанубдан Нуробод, шимолдан Навоий вилояти Хатирчи туманлари билан чегарадош. Вилоят маркази - Самарқанд шаҳригача бўлган масофа 110 км ташкил этади.

АҲОЛИ ВА МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ

2019 йил 1 январ ҳолатига туман аҳолиси 206,4 минг кишини (вилоят аҳолисининг 5,5 фоиз), шундан, аёллар 112,9 минг кишини (54,7%), эркаклар 93,5 минг кишини (45,3 %) ташкил этади. Ўртача йиллик ўсиш даражаси 1,8 фоизни ташкил этади.

аҳолини ёши бўйича таҳлил қилинганда:

гўдаклар (3 ёшгача) 8,2 фоиз (17,1 минг киши);

боғча ёшидагилар (4-6 ёш) 5,9 фоиз (12,3 минг киши);

мактаб ёшидагилар (7-18 ёш) 22,6 фоиз (46,9 минг киши);

ёшлар (19-25 ёш) 13,2 фоиз (27,5 минг киши);

ўрта ёшлилар (26-45 ёш) 30,1 фоиз (62,7 минг киши);

катта ёшлилар (46-60 ёш) 13,3 фоиз (27,7 минг киши);

пенсия ёшидаги қариялар (61 +) 6,7 фоиз (6,7 минг киши).

Аҳоли зичлиги 1 кв. км. га 215,2 киши тўғри келади (вилоят бўйича 219,3 киши).

Аҳолининг 26,3 фоизи шаҳар ва шаҳар типидаги посёлкаларда, 73,7 фоизи қишлоқларда истиқомат қилади.

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM