Чораклик ва йиллик ҳисоботлар

Нарпай туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда

2019 йил 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Туман тўғрисида: Нарпай тумани 1926 йил 29 сентябрда ташкил топган. Маркази Оқтош шаҳар. Худуди 0,44 минг кв.км, аҳоли сони 206,4 минг нафарни ташкил қилади. Аҳоли хонадонлар сони 36 822 та, Оилалар сони 40 435 та.

Туманда рўйхатдан ўтиб фаолият кўрсатаётган субъектлар:

140 та саноат корхонаси, 2 та қўшма корхона (фаолияти йўқ), 650 та кичик бизнес субъектлари, 67 та умум таълим мактаби, 55 та мактабгача таълим муассаси, 6 та касб-ҳунар колежи, 1 та марказий шифохона, 2 та қишлоқ оилавий поликлиника, 4 та қишлоқ врачлик пунктлари, 56 та маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолият кўрсади.

ИҚТИСОДИЁТ:

1. Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичлари тўғрисида:

Йўналишлар

2018 йил хақиқатда (млрд.сўм)

2019 йил хақиқатда (млрд.сўм)

Фарқи (+,-) (млрд.сўм)

1

Саноат маҳсулотлари

273

202,7

-70,3

2

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

262

394

132

3

Чакана савдо айланмаси

364,9

417,3

52,4

4

Жами хизмат кўрсатиш ва сервис

181,8

247,5

65,7

5

Қурилиш пудрат ишлари

95,8

96,4

0,6

Иқтисодий кўрсаткичларнинг аҳоли жон бошига тўғри келиши:

 

Кўрсаткичлари йўналишлар бўйича

ўлчов бирлиги

2018 йилда жон бошига ўртача

2019 йилда жон бошига ўртача

Ўтган йилга нисбатан фарқи (+,-)

1

Саноат маҳсулотлари

минг сўм

1342,7

982,1

-360,6

2

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

минг сўм

1332,5

1908,9

576,4

3

Чакана савдо айланмаси

минг сўм

1789,2

2021,8

232,6

4

Хизмат кўрсатиш ва сервис

минг сўм

894,4

1199,1

304,7

5

Қурилиш пудрат ишлари

минг сўм

471,2

467,1

-4,1

Изоҳ: Туманда Саноат маҳсулотларини ўтган йилнинг мос даврига нисбатан камайиш сабаби: Ўз.Рес.През-нинг “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон Фармони асосида вилоятнинг Булунғур туманидан рўйхатдан ўтган “Мароқанд сифат” МЧЖ негизида пахта тўқимачилик кластери ташкил қилиниб, тумандаги “Зирабулоқ пахта тоззалаш заводи” ОАЖ мазкур кластер корхонасига белгиланган тартибда ўтказиб берилган.

2. Мақсадли дастурлар ижроси тўғрисида:

2019 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида қабул қилинган дастурга кўра жами 42 та лойиҳа (саноатда-13 та, қишлоқ хўжалигида-12 та, хизмат кўрсатишда - 17 та) бўлиб, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 48,9 млрд. сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

(Шундан лойиҳа ташаббускорлари ҳисобидан 22,4 млрд.сўм (45,8 фоиз), тижорат банкларининг кредитлари ҳисобидан 26,5 млрд.сўм (54,2 фоиз).

Ушбу 42 та лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш натижасида жами 408 та янги иш ўринлари яратилди.

Маълумот учун: 2019 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида бугунги кунда ишлаб чиқилган дастурга кўра жами 50 та лойиҳа (саноатда -12 та, қишлоқ хўжалигида-19 та, хизмат кўрсатишда-19 та) бўлиб, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 1156,1 млрд. сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

(Шундан лойиҳа ташаббускорлари ҳисобидан 129,8 млрд.сўм (11,7 фоиз), тижорат банкларининг кредитлари ҳисобидан 26,2 млрд.сўм (2,3 фоиз), Тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобидан 120,5  млн.доллар.

Ушбу 50 та лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш натижасида жами  606 та янги иш ўринлари яратилиши белгилаб олинган.

Мисол учун:

«Нарпай Нозимжон» кўп тармоқли фемер хўжалиги томонидан «Газланган ва газланмаган хар хил улчамларда қадоқланган»тоза ичимлик суви ишлаб чиқариш лойиҳаси.

«Оқтош Диёрбек Нур» хусусий корхонаси томонидан схизмат кўрсатиш йўналишида «Автомобилларга сиқилган газ қўйиш шахобчаси ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуасини барпо этиш лойиҳаси.

 

3.Экспорт тўғрисида.

                Ҳисобот даврида январ-декабр ойлари давомида жами амалга оширилган экспорт хажми 2359,0 минг доллар ёки йиллик белгиланган режага нисбатан 45,0 фоизга бажарилди. (-2902,0 минг долларга кам)

(саноатда 288,0 минг доллар, (49 %)  (-304,0 минг долларга кам.)

(қишлоқ хўжалигида 2071,0 минг доллар (44%), (-2597,0 минг долларга кам.)

 

Секторлар кесмида

Йиллик режа

Амалга оширилган экспорт

Фарқи  (+,-)

Фоизда

1-сектор

2209

1494

-715

68%

2-сектор

1200

579

-621

48%

3-сектор

842

203

-639

24%

4-сектор

1009

82

-927

8%

Туман бўйича

5260

2359

-2902

45%

 

 

 

 

 

          Маълумот учун: 2017 йил давомида амалга оширилган экспорт хажми              9 та корхона томонидан 817,0 минг доллар (саноатда 292,0, қишлоқ хўжалигида 525,0 минг) лик маҳсулотлар экспортга чиқарилган. Ўтган йилга нисбатан              (288,7 фоиз)га ёки 1542,0 минг долларга кўп.

Экспортга 2019 йил учун жами 2135,7 минг.доллар шундан қишлоқ хўжалигига 1766,5 минг.доллар, саноатга 369,2 минг.доллар режа ўрнатилган.

 

4. Импорт тўғрисида.

2018 йил давомида туманга 2389,3 минг.долларлик Импорт маҳсулотлари келтирилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан (+2188,3 минг доллар) кўп импорт маҳсулотлари киритилди. Жумладан:

  1. Кимё маҳсулотлари 75,4 минг доллар (3,1 фоиз),
  2. Қора металлар 2,9 минг доллар (0,1 фоиз),
  3. Машина ва мосламалар 1455,2 минг доллар (60,8 фоиз),
  4. Озиқ-овқат маҳсулотлари 55,5 минг доллар (2,3 фоиз),
  5. Ш.ж истеъмол моллари 9 минг доллар (0,3 фоиз),
  6. Бошқа маҳсулотлари 800,3 минг доллар (33,4 фоиз)ни ташкил этди.

 

5. Бандлик дастури:

Туманида умумий аҳоли сони 208,6 минг киши (112,9 минг нафари (54,7 %) аёллар, 93,5 минг нафари (45,3%)ни эркаклар)ни ташкил этади.

Туманда иқтисодий фаол аҳоли сони 90,3 минг киши.

Банд аҳоли сони 80,9 минг киши.

Иқтисодиётнинг фаол секторида банд булганлар сони 19,6 минг киши,

Иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлганлар сони 61,3 минг кишини ташкил этади.

Ишга жойлашишга мухтож булган фуқаролар сони 9,3 минг киши бўлиб,  ишсизлик даражаси 9,8 % ни ташкил қилади.

Шундан 18-30 ёшгача булган фуқаролар 3548 нафар, 30-40 ёшгача булган фуқаролар 2831 нафар, 40  ёш ва ундан юкори булган фуқаролар 2945 нафарни ташкил этади.

Туманда ишсиз фуқаролар сони 5,1 минг нафарни, чет элга чикиб кетганлар сони 4,2 минг нафарни жами 9,3 минг нафарни ташкил килади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарканд вилоятига 17-18 март кунлари қилган ташрифи давомида берган топшириқлари асосида 2018 йил давомида жами 6078 янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган бўлиб, хақиқатда 6090 та янги иш ўринлари яратилди. 100,1 фоиз.

2019 йил учун тасдиқланган дастур асосида 1209 та янги иш ўринлари белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 1441 та янги иш ўринлари яратилишга эришилди. 119,2 фоиз.

6. Солиқ қарздорлигини камайтириш тўғрисида.

2019 йил 1 январ холатига бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан солиқ қарздорлиги 28 803,6 млн.сўмни ташкил этади. Жумладан:

Бюдеждан – 5274,4 млн.сўм

Пенсия жамғармасидан – 18395,4 млн.сўм

Йўл жамғармасидан 4643,3 млн.сўм

Таълим ва тиббиёт жамғармасидан -490,4 млн.сўмни ташкил қилади.

 

7. Маҳаллий бюджет даромадлари тўғрисида:

2019 йил учун бюджет даромади режаси жами 71 661,9 млн.сўм белгиланган бўлиб, хақиқатда 90 829,2 млн.сўмга ёки 126,7 фоизга (қўшимча 19 167,3 млн.сўм)  бажарилди.

2019 йил учун бюджет қўшимча билан даромади режаси жами 90 735,0 млн.сўм белгиланган бўлиб, хақиқатда 90 829,2 млн.сўмга ёки 100,1 фоизга  бажарилди.

       Туман маҳаллий бюджетининг 2018 йилги режаси 19,9 млрд.сўм белгиланган бўлиб, хақиқатда 24 055,7 млн.сўмга ёки 120,3 фоизга (қўшимча 4060,7 млн.сўм)  бажарилди.         

8. Туманда секторлар фаолияти тўғрисида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бўйича қўйидаги ишлар амалга оширилди. Шундан:

1-сектор туман хокими худудига 18 та маҳалла бириктирилган.

Ушбу маҳалларда 13075 та хонадон, 14615 та оилаларда 68886 та аҳоли истиқомат қилади. 

Худудда (21 та боғча, 26 та мактаб, 6 та соғлиқни сақлаш объектлари фаолият кўрсатмоқда).

2-сектор туман прокурори худудига 11 та маҳалла бириктирилган.

Ушбу маҳалларда 6700 та хонадон, 8207 та оилаларда 39 744 та аҳоли истиқомад қилади. 

Худудда (6 та боғча, 12 та мактаб, 5 та соғлиқни сақлаш объектлари фаолият кўрсатмоқда).

3-сектор туман ИИБ худудига 9 та маҳалла бириктирилган.

Ушбу маҳалларда 6205 та хонадон, 6303 та оилаларда 35 193 та аҳоли истиқомад қилади. 

Худудда (9 та боғча, 9 та мактаб, 5 та соғлиқни сақлаш объектлари фаолият кўрсатмоқда, 13 та кўп қаватли турар жойлари ҳам мавжуд).

4-сектор туман ДСИ ҳудудига 18 та маҳалла бириктирилган.

Ушбу маҳалларда 10 842 та хонадон, 11310 та оилаларда 61 077 та аҳоли истиқомад қилиб келмоқда. 

Худудда (18 та боғча, 20 та мактаб, 8 та соғлиқни сақлаш объектлари, 23 та кўп қаватли турар жойлар фаолият кўрсатмоқда)

         2019 йил бўйича:

2019 йил учун жами 369 та муаммоли масалалар аниқланиб, йўл харитасига киритилган, шундан

322 (87,3 %) таси туман даражасида;

15 (4,1 %) таси вилоят даражасида;

32 (8,6 %) таси республика даражасида ҳал этилиши аниқланди.

Шундан: Ушбу аниқланган муаммоли масалалар қўйидаги сектор раҳбарлари ҳисобига тўғри келади.

1-сектор туман ҳокими худудида - 99 та,

2-сектор туман прокурори худудида - 94 та,

3-сектор туман ИИБ бошлиғи худудида - 88 та,

4-сектор туман ДСИ бошлиғи худудида - 88 тани ташкил этди.

Бугунги кунда йўл харитасига киритилган муаммоли масалаларнинг 369 таси ҳам 100 фоизи ўз ечимини топган.

 

  9. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси:

Туманда 2018/2019 йил қиш ва баҳор ойларида ички бозорни барқарор таъминлаш мақсадида захира омборларига худудий ҳокимлик захираси учун 982 тонна асосий турдаги қишлоқ  ҳўжалиги маҳсулотлари жамғарилиши белгиланган. Жумладан:

446 тонна картошка, 361 тонна пиёз, 93 тонна сабзи, 81 тонна гуруч жамғарилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг 24 декабр холатига жами захирага жамғарилган маҳсулотлар хажми 1503 тонна бўлиб (153%) га бажарилди. Жумладан:

Картошка 446 тоннадан 569 тонна (127,5%), Пиёз 361 тоннадан 488 тонна (135,2%), Сабзи 93 тоннадан 343 тонна (368,8%), Гуруч 81 тоннадан 103 тонна (127,2%) бажарилиши таъминланди.

 

10. Кредит ажратиш тўғрисида.

Туманда 2018 йил давомида 3 та тижорат банклари томонидан 4729 та тадбиркорлик субъектларига жами 65,4 млрд.сўмлик кредит маблағлари ажратилган. Шундан:

Имтиёзли кредитлар 22,7 млрд.сўмни, Тижорат кредитлари 42,7 млрд.сўмни ташкил қилади. Жумладан:

“Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури ПҚ-3777 қарор асосида жами 7237 млн.сўм кредит ажратиш белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 118 та тадбиркорга 2657,5 млн.сўм кредитлар бугунги кунча қадар ажратилди. (36,7 фоиз). Яна қўшимча 57 та лойиҳага 1417,6 млн.сўмлик кредит ажратиш учун хужжатлар тайёрланган.

“Ёшлар келажагимиз” давлат дастури ПФ-5477 қарор асосида жами 7237 млн.сўм кредит ажратиш белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 118 та тадбиркорга 2657,5 млн.сўм кредитлар бугунги кунча қадар ажратилди. (36,7 фоиз). Яна қўшимча 57 та лойиҳага 1417,6 млн.сўмлик кредит ажратиш учун хужжатлар тайёрланган.

 

Кўрсаткичлари йўналишлар бўйича

Ўлчов бирлиги

2017 йил давомида

2018 йил давомида

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан фарқи (+,-)

Ўсиш Фоизда

2

Тадбиркорлик субъектлари сони 

 

Фаолият кўрсатаётган

сони

1305

1981

676

152

 

Фаолият кўрсатамаётган

сони

347

418

71

120

 

Рўйхатдан ўтган

сони

673

1094

421

163

3

Кичик бизнес субъектлари тўғрисида

     

2575

3270

695

127,0

 

ЯТТ лари сони

та

1305

1981

676

151,8

 

Юридик шахслари сони

та

1270

1289

19

101,5

 

шундан:

 

 

 

 

 

 

фермер хўжаликлари сони

та

604

629

25

104,1

 

оилавий корхоналар сони

та

38

62

24

163,2

 

хусусий корхоналар сони

та

283

356

73

125,8

 

масъулияти чекланган жамият сони

та

128

169

41

132,0

 

бошқа тадбиркорлик субъектлар сони

та

217

73

-144

33,6

 

ИНВЕСТИЦИЯ:

1.Туманда 2018 йилнинг якуни билан 47,2 млн.доллар тўғридан тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиш белгиланган бўлиб, хақиқатда
743 минг.доллар, ёки режага нисбатан 1,6 фоизга бажарилди.

Секторлар кесимида таҳлил қилинганда;

1-сектор –режа 11,8 млн.долл, амалда 743 минг.долл. (6,3 фоиз)

2-сектор – режа 11,8 млн.долл, амалда ноль

3-сектор – топшириқ 11,8 млн.долл, амалда ноль

4-сектор –топшириқ 11,8 млн.долл, амалда ноль

2018 йилда туманга тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирлиги, Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси каби бир-қанча давлатлардан инвесторлар жалб қилинди ва 2019 йилда амалга ошириладиган туғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги истиқболли лойиҳалар шакллантирилди. Жумладан:

1. Нарпай туманида давлат рўйхатидан ўтган “Нарпай Ифтихор саноати” МЧЖ томонидан “Қурилиш материаллари (цимент) ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича шартнома имзоланди.

 Стратегик хамкор сифатида мазкур соҳада катта тажрибага эга бўлган Туркиянинг “Bilim Makina AS” компанияси танланган. Стратегик ҳамкор цемент завод қурилишида Бош пудратчи ҳамда лойиҳани молиялаштириш бўйича кўмак бериш вазифасини ўз заммасига олган.

Лойиҳани молиялаштиришнинг асосий манбааси сифатида Европа Иттифоқи фонди маблағларига қаратилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш бўйича инвестиция даври 24 ойни ташкил қилади, лойиҳанинг умумий қиймати 130,0 млн.АҚШ долларига тенг бўлиб, лойиҳада жамиятнинг ўз маблағлари билан иштироки 10,0 млн.АҚШ долларини, ЕИ фонди кредит маблағлари 120,0 млн.АҚШ долларини ташкил қилади.

“Нарпай Ифтихор саноати” МЧЖ томонидан 2019-2020 йилларда 120,0 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан тўғри хорижий инвестиция киритилиши режалаштирилган.

 

2. 2019 йилнинг октябр ойида ишга тушурилиши режалаштирилган "Оқтош Диёрбек Нур" ХК томонидан Россия Федерацияси фуқароси Ярқулов Улуғбек томонидан қўшма корхона ташкил этилиб туризм инфратузилма объектлари ва автомобилларга газ қуйиш шахобчасини ташкил этиш кўзда тутилган.

Ушбу лойиҳа қиймати 1,0 млн.АҚШ долларни ташкил этади (Ўз маблағи 500,0 минг АҚШ доллар, тўғридан тўғри хорижий инвестиция 500, минг АҚШ доллар)
ва 20 та янги иш ўринлари яратилади.

 

3. Нарпай туманидан рўйхатдан ўтган “NP Tixtile GR” МЧЖ ва Россия компанияси томонидан қўшма корхона ташкил этилиб умумий қиймати 500,0 минг АҚШ доллар (шундан: 100,0 минг АҚШ доллар ўз маблағи, 400,0 минг АҚШ доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция) бўлган “Техтил маҳсулотлари”ни ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

2. Бўш турган объектлар:

Ҳудудларда бўш турган, қурилиши тугалланмаган ҳамда самарасиз фойдаланилаётган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида Мухтарам Президентимизнинг 2018 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3928 сонли “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор талаблари мулк хуқуқини вужудга келиш асослари ва эгаллаган майдон ҳажмидан қатъий назар, барча тоифадаги қурилиши тугалланмаган, бўш турган, нотурар объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларига нисбаттан тадбиқ этилади.

Яъни хўжалик фаолиятига жалб этилиши талаб этилади 

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида туманида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, туманда ўтказилган хатлов натижасида бугунги кунда жами  214 та бўш турган, қурилиши тугалланмаган объектлар аниқланди. Бундан;

33 та объект - аввал хусусийлаштирилган объектлар;

51 таси–давлат мулки объектлари;

2 та– давлат улуши мавжуд корхоналар объектлари;

16 та – собиқ ширкат (жамоа) хўжаликларидан олинган объектлар;

20 та – эгасиз объектлар;

92 та – тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилган объектлар ва ер майдонларини ташкил этмоқда.

Аниқланган 214 объектларнинг 191 таси бўш турган, 17 таси қурилиши тугалланмаган объектлар ҳамда  6 та ер майдонлари эканлиги аниқланди.

Хатлов жараёнида 33 та - аввал хусусийлаштирилган, 92 та – тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилган, 16 та – собиқ ширкат (жамоа) хўжаликларидан олинган жами 141 та объект эгаларига огоҳлантириш хатлари тўлиқ тарқатилди. Огоҳлантириш хатларини олган аммо бўш турган объектдан самарали фойдаланиш бўйича лойиҳа таклифини бермаган бўш турган 99 та объект эгаларига нисбатан солиқ механизмининг қўшимча ставкасини қўллаш бўйича вилоят ишчи гуруҳига туман ҳокимлиги номидан огоҳлантирилди.

Бугунги кун ҳолатида (мавжуд 214) объектларнинг 88 тасининг маълумотларига (мулкдори, умумий ер майдони, ҳамда қурилиш ости майдонларига) аниқлик киритилиб, қолган  108 та объектлар бўйича бирламчи хужжатлар расмийлаштирилган.

Шунингдек аниқланган 214 та объектлардан техник ҳолати бўйича
ГАСН (Самарқанд вилоят Қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси) томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди ва 141 та обект бўйича инспекция хулосалари тақдим этилди.

Аниқланган объектлардан келгусида самарали фойдаланиш мақсадида мулкдорлар билан  21 та “Йўл харита”лари ишлаб чиқилиб туман ҳокимлиги
ва манфатдор ташкилотлар билан келишилиб, тасдиқланди. Тасдиқланган “Йўл харита”ларига мувофиқ объектларга 2018-2019 йилларда 6573,5 млрд. сўмлик инвестиция киритиш орқали  86 та янги ишчи ўрни яратиш режалаштирилган.

Қолган 120 та (далат мулки объектларидан ташқари) объект мулкдорлари билан объектлардан келгусида самарали фойдаланиш бўйича“Йўл харита” дастурлари ишлаб чиқиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

3. Туманда ташкил этилаётган  Кичик саноат зоналари тўғрисида.

“МУҚУМИЙ” КСЗ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартда “Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3607-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Нарпай тумани “Муқумий маҳалласида жойлашган “Агросервис МТП”га қарашли собиқ “Зирабулоқ МТП”нинг жами 2,66 гектар, қурилиш ости майдони 1268,87 кв.м бўлган ер майдони туман ҳокимлиги балансига олиниб, мазкур ҳудудда кичик саноат зонаси ташкил этилди.

Ташкил этилган кичик саноат зонасида Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари Самарқанд вилояти маъмурий кенгаши томонидан маъқулланган қуйидаги 6 та лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган:

“ТЕПА” КСЗ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 19 июлдаги 556-сонли ҳамда шу мазмунда қабул қилинган вилоят ҳокимининг
2018 йил 21 июлдаги 488-Қ-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги “Тепа” маҳалласи ҳудудида жойлашган умумий ер майдони 15,1 гектар, бино-иншоотларининг майдони 4321,7 кв.м бўлган собиқ “Болалар соғломлаштириш оромгоҳи” ўрнида кичик саноат зонасини ташкил этилди.

Туман ҳокимининг 2018 йил 17 августдаги 1574-Қ-сонли қарорига асосан мазкур объект туман ҳокимлиги захирасига олинди ҳамда 2018 йил 17 августдаги 1575-Қ-сонли қарорига асосан ушбу ҳудудда кичик саноат зонаси ташкил этилди.

Самарқанд вилояти маъмурий кенгаши томонидан маъқулланган қуйидаги 6 та лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган:

4. МАР (Халқаро Тараққиёт уюшмаси) маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Халқаро Тараққиёт уюшмасининг Самарқанд вилоятига ажратилган 400 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини ўзлаштириш бўйича умумий қиймати 15 410,0 минг АҚШ долларлик (шундан 3815,0 минг АҚШ доллар ўз маблағи, 11595,0 минг АҚШ доллар банк кредити) 18 та лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган.

2018 йилда лойиҳа қиймати 1824,0 минг АҚШ доллари (шундан 435 минг АҚШ доллари ўз маблағи хисобидан, 1389 минг АҚШ доллари банк кредити хисобидан) ўзлаштирилиши зарур бўлган 5 та лойиҳаларнинг барчаси тўлиқ молиялаштирилиб, ишга туширилди.

5. Туризм

Бугунги кунда туманга хорижий сайёҳлар ташриф буюрадиган “Кўк-ота” ва “Хўжакарзон ота” зиёратгоҳлар мавжуд бўлиб, ушбу зиёратгоҳ ҳудудларга муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш, йўл қурилиши лойиҳасини ишлаб чиқиш, шунингдек, пиёда йўлаклари, ҳунармандчилик уйлари, савдо дўконлари ва уй устахоналари барпо этилишига алоҳида эътибор қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августда “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 631-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вакиллари билан биргаликда меҳмон уйларини ташкил қилиш бўйича фуқаролар ўртасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, туманда туризм инфратузилмаларини ривожлантириш мақсадида тумандаги “Истиқлол” МФЙ, Зарафшон массиви хўжалик харитасининг 27-контуридан 1,5 га ер майдонда (“Ҳамида Юсупова” ф/х) “Нарпай Ифтихор саноати” МЧЖ томонидан умумий қиймати 1,5 млн АҚШ доллар миқдорда замонавий меҳмонхона мажмуасини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилиб, лойиҳани 2019 йилнинг 4-чорагида ишга тушириш кўзда тутилган.

 

Бундан ташқари, “Тепа” МФЙ, Зарафшон массиви хўжалик харитасининг 27-контуридан 1,5 га ер майдонда (“Ойтўла” ф/х) Бирлашган Араб Амирликларининг “AL BADER GROUP OF COMPANIES” LTD компанияси томонидан 2020 йилга 2-чорагига қадар умумий қиймати 1,0 млн АҚШ доллар миқдорда замонавий меҳмонхона мажмуасини ташкил этиш режалаштирилган.

 

Ҳудди шундай “Истиқлол” МФЙ, Зарафшон массиви хўжалик харитасининг 27-контуридан 4,0 га (59,8 бонитет балли) сувли ҳайдаладиган ер (“Ҳамида Юсупова” ф/х)нинг 1,5 га ер майдонида “Нарпай Ифтихор саноати” МЧЖ томонидан умумий қиймати 1,5 млн АҚШ доллар миқдорда замонавий меҳмонхона мажмуаси ташкил этиш;

 

“Тепа” МФЙ, Зарафшон массиви хўжалик харитасининг 27-контуридан 5,0 га (68 бонитет балли) сувли ҳайдаладиган ер (“Ойтўла” ф/х)нинг 1,5 га ер майдонида Бирлашган Араб Амирликларининг “AL BADER GROUP OF COMPANIES” LTD компанияси томонидан жами 1,0 млн АҚШ доллар миқдорда замонавий меҳмонхона мажмуаси ташкил этиш;

 

ИЖТИМОИЙ СОҲА:

1. Жиноятчиликни олдини олиш тўғрисида.

2018 йил давомида содир этилган жиноятлар сони жами 190 тани ташкил этган, ўтган йили шу давр мобайнида жами жиноятлар сони 308 тани ташкил этиб, 118 тага камайган. Шундан:

Унча оғир бўлмаган жиноятлар сони 45 та,

Оғир жиноятлар сони 13 та,

Ўта оғир жиноятлар сони 5 та,

Бошқа турдаги жиноятлар сони 55 тани ташкил этди.

 

Содир этилган жиноятларнинг:

48 таси ёки 40,6 фоизи ёшлар ҳисобига,

15 таси ёки 12,7 фоизи аёллар ҳисобига,

3 таси ёки 2,5 фоизи вояга етмаганлар ҳисобига,

52 си 44 фоизи бошқа ёшдаги фуқаролар ҳисобига тўғри келмоқда.

Ўз жонига қасд ва суиқасд бўйича содир этилган жиноятлар:

Жиноят турлари

2017 йилда

2018 йилда

Фарқи (+,-)

Қасд

13

13

0

Эркак

8

9

+1

Аёл

5

4

-1

Суиқасд

8

10

+2

Эркак

3

3

0

Аёл

5

7

+2

Жами

21

23

+2

Эркак

11

12

+1

Аёл

10

11

+1

 

Изоҳ: 2018 йилда жами содир этилган қасд ва суиқасдлар сони 23 тани ташкил этган. Бунинг сабаби содир қилинган жиноятлар қўйидагича:

6 таси ёки (26 фоизи) оилавий келишмовчилик сабабли,

15 таси ёки (65,2 фоизи) Руҳиятида ўзгаришлар сабабли,

2 таси (8,8 фоизи) руҳий ва доимий кассалик туфайли содир этилган.

          Туман ИИБда махсус ҳисобда турган ДЭО аъзолари тўғрисида                                        

Туманда жами 66 нафар шахслар ДЭО аъзоси сифатида махсус ҳисобга  олинган. Шундан 28 нафари махсус ҳисобда, 38 нафари ҳисобдан чиқарилган.

Жумладан:

  • 36 таси “Жиходчи”,
  • 26 таси “Ҳизбут-Таҳрир”,
  • 3 таси “Нурчи”,
  • 1 таси “Туркистон Ислом ҳаракати” диний экстримистик оқим аъзолари ҳисобланади.  Шулардан 4 нафарини аёллар ташкил этган.

                    Махсус ҳисобдаги 28 нафар шахслардан:

  • 13 нафари Жазони ижро этиш муассасасида;
  • 7 нафари қидирувда;
  • 2 нафари хорижда;
  • 6 нафари яшаш манзилида.

           Махсус ҳисобдан чиқарилган 38 нафар шахслар бўйича:

  • 27 нафари якка тартибдаги фаолият билан шуғулланмоқда (ёлланма ишчи);
  • 7 нафари тадбиркорлик билан шуғулланмоқда;
  • 1 нафари ногиронлик нафақасида;
  • 2 нафари хорижга ишлаш учун кетган (Россия давлатига);
  • 1 нафари 7 фоизлик кредит олиб ўз томорқасида иссиқхона фаолияти билан шуғулланмоқда. (Наврўз МФЙ Мардонов Хамза)

 

         38 нафар махсус ҳисобдан чиқарилган шахсларнинг:

- 6 нафарига моддий ёрдам кўрсатилган;

- 8 нафарининг фарзандлари тарихий обидаларга олиб борилган;

- 6 нафарининг фарзандлари ёзги дам олиш оромгоҳларига юборилган;

- 38 нафар фарзандлари фан ва спорт тугаракларига жалб қилинган.

- 96 нафар фарзандлари кунгилочар тадбирларга жалб қилинди.

Изоҳ: 5 кун муддатда махсус ҳисобда турган ва махсус ҳисобдан чиқарилган шахсларнинг турмуш шароити, бандлиги, фарзандларини мактаб ва мактабгача таълимга қатнаши ва бошқа шарт-шороитлари тўғрисида ўрганишлар ўтказилади.

2. МТМ лар фаолияти бўйича:

Туманда жами 54 та мактабгача таълим муассасалари мавжуд бўлиб, шундан 2018 йил давомида 49 та мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатди.

(49-МТМ фаолияти тугатилган, 3 та инвестиция дастури асосида таъмирланди).

Туманда мактабгача ёшдаги болалар сони 16 161 нафар бўлиб, болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш 4583 нафарни яъни, 28,3% ни ташкил этади.

2019 йилнинг 1 январ холатига янги ташкил этилган мактабгача таълим муассасалари билан бирга жами 55 та мактабгача таълим муассасалари фаолият кўрсатмоқда.

(3 та инвестиция дастури бўйича 1, 13, 65-мактабгача таълим муассасалари яқин кунларда қайтадан ишга туширилиши режалаштирилган).

Туманда бугунги кунда 22 та давлат хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим муассасалари ташкил этилиб, 1 та 50 ўринли давлат хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

2019 йилда яна 21 та давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасалари қурилиб фаолиятини бошлаш режалаштирилган.

Нодавлат оилавий мактабгача таълим муассасалари тумандаги 56 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилмоқда.

Бугунги кунда давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтган
56 нафар оилавий мактабгача таълим муассасасини очиш истагини билдирган якка тартибдаги тадбиркорлар рўйхатдан ўтиб, ушбу ташаббускор тадбиркорларнинг 21 нафари Мактабгача таълим вазирлиги ўртасида битим тузиб, фаолиятини бошлаш учун уларнинг барчасига туман ҳокимлигининг рухсатномаси берилган.

 3. Халқ таълим бўлими фаолияти тўғрисида.

Туманда жами 67 та мактаб фаолият кўрсатади ва уларда жами
35 314 нафар ўқувчилар таҳсил олади. Мактабларда жами 2 857 нафар педагог: шулардан 1 912 нафари олий маълумотли, 888 нафари ўрта махсус маълумотлилар, 57 нафари олий тоифали, 189 нафари биринчи тоифали, 620 нафари иккинчи тоифали, 1 991 нафар мутахассислар меҳнат қилмоқда.

Жорий йилда 3 144 нафар ўқувчилар мактабнинг 9-синф тугатиб, шундан  3065 нафари мактабнинг 10 синфида ўқишини давом эттирмоқда. (97,48%), 79 нафари академик лицейларда (2,51%) фаолиятини давом эттирмоқда.

 

4. Тиббиёт бирлашмаси фаолияти тўғрисида.

Туманда 350 ўринли 1 та марказий шифохона, 2 та қишлоқ оилавий поликлиника ва 4 та ҚВП лар хизмат кўрсатади.

Туман тиббиёт бирлашмасида жами 208 нафар врач, 1036 нафар ўрта тиббий ходим, 367 нафар кичик тиббий ходим ва 78 нафар бошқа ходимлар ишлайди.

Тиббиёт бирлашмаси муассасаларида 62 нафар олий тоифали, 45 нафар               1-тоифали, 12 нафар 2-тоифали шифокорлар ишлайди. Шунингдек ўрта тиббиёт  ходимларидан 349 нафар олий, 268 нафар 1-тоифали, 229 нафар
2-тоифали ўрта тиббиёт ходимлари фаолият кўрсатади.

Туман бўйича 1 та шошилинч тиббий ёрдам бўлими ва 1 та тез тиббий ёрдам станция ва унинг 9 та шаҳобчалари мавжуд бўлиб, буларда 11 та Тез тиббий ёрдам автомашиналари мавжуд.

5. Касб-ҳунар коллежлари фаолияти тўғрисида.

          Бугунги кунда туманда 6 та касб-ҳунар коллежлари мавжуд бўлиб, уларда 50 та мутахассисликлар бўйича, 3585 нафар ўқувчи ёшлар таҳсил олмоқда.

 

6. Маҳалла фуқаролар фаолияти тўғрисида.

Туманида жами 56 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, бунда жами ходимлари сони 336 нафарни ташкил этиб, бугунги кунда
224 таси маҳаллий бюджет ҳисобидан иш ҳақи олиб ишлаб келмоқда қолган 112 нафари Нуроний ва Ёшлар ишлари бўйича жамоатчи ўринбосар сифатида фаолият юритиб келмоқда.

7. Нуронийлар фаолияти тўғрисида.

2017 йилда тумандаги Ёшлик маданият ва истироҳат боғида барча қулайликларга эга 411,5 млн.сўмлик “Нуронийлар маскани” қуриб фойдаланишга топширилди. Тумандаги ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида Нуроний жамоатчилик кенгашлари ташкил этилиб, ушбу кенгашларга маҳалла раисларининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари жамоатчилик асосида раислик қилиб келмоқда.

2018 йилда “Махалла” хайрия жомоат фонди республика бошқаруви ҳамда “Нуроний” жамғармаси қўшма қарорига асосан “Энг фаол кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи” кўрик танловини ўтказилиши белгиланди. Ушбу кўрик танловнинг Республика босқичида Нарпай туман Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғинининг кексалар ва фаҳрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси Хасанов Бозор Собирович 4-ўрин эгаллади.

Хозирда туманда жами 11 нафар 2-жахон уруш иштирокчилари бор. Байрам тантаналарида ва бошқа тадбирларда нуроний ҳамда 2-жахон уриш қатнашчиларидан холидан хабар олиб уйларини таъмирлаб берилмоқда ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиб келинмоқда.

8. Ёшлар иттифоқи фаолияти тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаолиятини қуллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли фармони ва 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттфоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3138-сонли қарори қабул қилинган.

Ёшлар иттифоқи туман бўлимида 12 нафар ходим иш билан таъминланган умумтаълим муассасаларда жами 66 та мактабда 1 тадан штат бирлиги ҳамда 6 та касб-хунар коллежларда 1 тадан штат бирлиги ёшлар етакчилари мавжуд бўлиб, уларнинг ойлик иш ҳақилари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.

9. Бюджетдан ташқари пенсия жамғараси фаолияти тўғрисида.

Туманда 20859 нафар пенсия ва нафақа олувчилар мавжуд бўлиб, шундан:

15761 нафари ёшга доир пенсия олувчилар,

1059 нафари боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчилар,

3953 нафари ногиронлик пенсия олувчиларни ташкил қилади. Жумладан:

1-гуруҳ ногиронлари 514 нафар,

2-гуруҳ ногиронлари 3163 нафар,

3-гуруҳ ногиронлари 276 нафар.

        

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

Туманнинг умумий ер фонди 44 182 гектар бўлиб, шундан суғориладиган ерлар 20 452 гектар, лалми ерлар 1 200 гектарни ташкил этади.

Туманда жами 507 та фермер хўжаликлари бўлиб, шундан пахта-ғаллачилик 331 та, боғдорчилик 80 та, узумчилик 10 та, сабзавот ва полизчилик 28 та, чорвачилик 36 та, тутчилик 8 та, балиқчилик 6 та, паррандачилик 3 та, асаларичилик 1 та, теракчилик 4 тани ташкил этади.

Ўз.Рес.През-нинг “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон Фармони асосида вилоятнинг Булунғур туманидан рўйхатдан ўтган “Мароқанд сифат” МЧЖ негизида пахта тўқимачилик кластери ташкил қилиниб, тумандаги “Зирабулоқ пахта тоззалаш заводи” ОАЖ мазкур кластер корхонасига белгиланган тартибда ўтказиб берилган.