Ҳокимлик раҳбарияти

Нарпай тумани ҳокими ЖАББОРОВ БОТИР ШУКУРОВИЧ
1975 йил Самарқанд вилояти, Нарпай туманида туғилган. Маълумоти – олий. 1992-1997 йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини муҳандис-технолог мутахассислиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1997 йилда Самарқанд стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш ҳудудий маркази сертификатлаштириш бўлими муҳандиси сифатида бошлаган. 1999-2002 йилларда Самарқанд стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш ҳудудий маркази 2-тоифали муҳандиси, 2003-2005 йилларда Самарқанд шаҳар “Эталон” очиқ акциядорлик жамияти директори, 2005-2006 йилларда Самарқанд стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бош метрологи, 2006-2012 йилларда Самарқанд стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, 2012-2014 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги Инжиниринг компанияси иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари, 2014-2015 йилларда “Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси директори, 2015-2017 йилларда “Ўзстандарт” агентлигининг Самарқанд стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи вазифаларида ишлаган.

Жабборов Ботир Шукурович 2017 йил 10 мартдан Нарпай тумани ҳокими.


     Нарпай тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

РАХМАНОВ ШЕРЗОД ШУХРАТОВИЧ

1991 йил Самарқанд вилояти, Нарпай туманида туғилган. Маълумоти – олий, 2012 йилда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

 Рахманов Шерзод 2012-2013 йиллар давомида Самарқанд вилоят иқтисодиёт Бош бошқармаси, вилоятни комплекс ривожлантириш прогнозлари ва мониторинги йиғма бўлими етакчи мутахассиси лавозимида иш фаолиятини бошлаган, 2013-2014 йилларда Самарқанд вилоят иқтисодиёт Бош бошқармаси умумиқтисодиёт комплекси кўрсаткичлари ва максадли давлат дастурларининг мониторинги бўлими бош мутахассиси, 2014-2014 йилларда Самарқанд вилоят иқтисодиёт Бош бошқармаси инвестициялар ва инвестиция дастурлари бўлими бош мутахассиси, 2014-2016 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи биринчи даражали мутахассиси, 2016-2017 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ахборот-таҳлил хизмати бош мутахассиси лавозимида ишлаган.

2017 йил 1 декабрдан Нарпай тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келмоқда.


 Нарпай тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари.

АШУРОВ ТУРҒУН ТУЙИНОВИЧ

 
1974 йилда Самарқанд вилояти, Нарпай туманида туғилган. Маълумоти – олий, 1997 йилда Самарқанд Давлат архитектура қурилиш институтини муҳандис – қурувчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Ашуров Турғун 1992-1997 йилларда Самарқанд Давлат архитектура қурилиш институти талабаси, 1997-1998 йилларда Самарқанд вилоят Нарпай туман "Камолот"  ёшлар ташкилоти  ижрочи директори, 1998-2004 йилларда Самарқанд вилояти Нарпай туман Туркистон ширкат хўжалиги ер тузувчиси, 2005-2008 йилларда Самарқанд вилояти Нарпай туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати 1-тоифали муҳандиси, 2008-2008 йилларда Самарқанд вилояти  Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси махсус ҳисоб бўлими бошлиғи, 2008-2017 йилларда Самарқанд вилояти Нарпай туман хўжалик ҳисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати давлат унитар корхонаси бошлиғи, 2017-2018 йилларда Нарпай туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи ва 2018 йил 15 октябрдан буён Нарпай тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялари ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.


Нарпай тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

ФАЙЗУЛЛАЕВ ОРИФЖОН ОЛИМЖОНОВИЧ

1990 йил Самарқанд вилояти, Нарпай туманида туғилган. Маълумоти – олий, 2012 йилда Тошкент шарқшунослик институтини (бакалавр) минтақашунослик (араб мамлакатлари иқтисодиёти ва мамлакатшунослик) мутахассислиги бўйича ҳамда 2017 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини  (магистр) аудит (тармоклар ва соҳалар буйича) мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Файзуллаев Орифжон 2008 йилда Самарқанд вилояти, Нарпай туманидаги 68-мактабда электрик ёрдамчиси вазифасида иш фаолиятини бошлаган, 2008-2012 йилларда Тошкент давлат шарқшунослик институти талабаси, 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Самарқанд вилояти бош бошқармаси ҳисоб-китоб касса маркази ҳисоб-амалиёти (БЭК Офис) бўлими иқтисодчиси, 2012-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Самарқанд вилояти бош бошқармаси кичик бизнесни қўллаб-қувватлашни мувофиқлаштириш бўлими етакчи иқтисодчиси, 2013-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Самарқанд вилояти бош бошқармаси тижорат банкларининг инвестициялар портфелини мониторинг қилиш бўлими етакчи иқтисодчиси, 2015-2017 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети магистратура (аудит) бўлими талабаси, 2017-2018 йилларда “INTEGRITY TRADE GROUP” хусусий корхонаси менежерилавозимида ишлаган.

2018 йил 15 мартдан Нарпай тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келмоқда. 


Нарпай тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари 

ТОЖИЕВ АБДУҚАХОР БОБОЯРОВИЧ

1965 йил Самарқанд вилояти, Нарпай туманида туғилган. Маълумоти – олий, 1993 йилда Тошкент давлат аграр университетини олим-агроном мутахассислиги бўйича тамомлаган. 

Тожиев Абдуқахор 1979-1983 йилларда – Самарқанд вилояти, Нарпай тумани Ислом Шоир номли давлат хўжалиги ишчиси, 1985-1987 йилларда Тошкент пахтачилик техникуми талабаси, 1987-1988 йилларда Пахтачилик илмий-текшириш институти лаборанти, 1988-1993 йилларда Тошкент қишлоқ хўжалиги институти талабаси, 1993-1997 йилларда Нарпай тумани "Ғалаба" жамоа хўжалиги аграном- агрохимиги, 1997-2005 йилларда Нарпай тумани "Ғалаба" жамоа хўжалиги бош агрономи, 2005-2006 йилларда Нарпай тумани "Ғалаба" жамоа хўжалиги бошқаруви раиси, 2006-2017 йилларда Нарпай тумани "Саловат техника" муқобил машина трактор парки раиси, 2017-2018 йилларда Нарпай тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари, 2017-2018 йилларда Нарпай тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси, 2018 йил 7 сентябрдан Нарпай тумани ҳокимининг қишлоқ ва сўв хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келмоқда. 


Нарпай туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

РУСТАМОВ АСҚАРЖОН АХМАТОВИЧ

         1983 йил 12 июлда Самарқанд вилояти, Нарпай туманида туғилган. Маълумоти – олий, 2007 йилда Самарқанд давлат университетини физика ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган.

 Рустамов Асқаржон 2002-2004 йиллар давомида Самарқанд вилояти Темир йўл тумани 44-мактаби ўқитувчиси вазифасида иш фаолиятини бошлаган. 2004-2006 йилларда Самарқанд компьютер технологиялари ва гидромелиорация коллежи ўқитувчиси, 2006-2011 йилларда Самарқанд 1-сон педагогика коллежи ўқитувчиси, 2011-2012 йилларда Самарқанд шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил  этиш бўлимига қарашли 2-сонли мактаби директор ўринбосари, 2012-2014 йилларда Нарпай тумани 49-мактаб директори, 2014-2015 йилларда Нарпай тумани ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари, 2015-2017 йилларда Нарпай туманидаги 15-сонли умумтаълим мактаби директори, 2017 йилда Нарпай туманидаги 17-сонли умумтаълим мактаби директори лавозимида ишлаган.

2018 йил 14 февралдан Нарпай тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келмоқда.


Нарпай туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси

МУХАММАДИЕВА НОДИРА БАХТИЯРОВНА

1983 йил 20 майда Самарқанд вилояти, Нарпай туманида туғилган. Маълумоти – олий, 2005 йилда Навоий Давлат педагогика институтини Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Мухаммадиева Нодира 2000-2005 йилларда Навоий Давлат педагогика институти талабаси, 2002-2008 йилларда тумандаги 66-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси, 2008-2012 йилларда туманидаги 56-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси, 2012-2017 йилларда Нарпай туманидаги 56-умумий ўрта таълим мактаби маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, 2017-2018 йилларда Нарпай туман мактабгача таълим бўлими мудири лавозимида ишлаган.

2018 йил 30 апрелдан Нарпай туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасида ишлаб келмоқда.

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM