Янгиликлар

БЕМОРЛАРДАН ҲОЛ СЎРАЛДИ

Беморларнинг ҳолидан хабар олиш савобли иш. Чунки биргина ширин сўз ҳам уларнинг кўнглини тоғдек кўтариб, хаста дилларига малҳам бўлади.

Бугун туман тиббиёт бирлашмасида даволанаётган касаллар орасида ёши улуғ отахону онахонлар бир талай.

Туман ҳокими нуронийлар ҳолини сўради.

БИЛИМДОН БОЛАЖОНЛАР

33-мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган болалар рус, инглиз тилларида санашни пухта ўзлаштиришмоқда. Муассасада бўлган туман ҳокими энг аввало, кичкинтойларни мактабга тайёрлаш юзасидан қилинаётган ишлар билан танишди. Тарбияланувчилар ўрганган шеърларини ижро этишиб, чизаётган расмларини кўрсатдилар.

ДАРАХТГА ЕТКАЗИЛГАН ЗИЁН, ҚИММАТГА ТУШАДИГАН БЎЛДИ

 Туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси давлат инспекторлари ва экологик партияси вакиллари ҳамроҳлигида кузатув рейд тадбирлари ўтказилди.  тадбир давомида  “Қозиёқли” маҳалласида яшовчи фуқоро Р.A 1 туп тут дарахтини ноқонуний равишда ўтинлик сифатида кесиб олганлиги аниқланди.
 Фуқарога нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига биноан маъмурий баённома расмилаштрилди.

ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА АҲВОЛ ҚАНДАЙ?

Туман ҳокими таълим муассасалари фаолиятини доимий равишда ўрганиб бормоқда. Бу гал 18-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқувчилар билан дарс мавзуларига оид савол-жавоб ўтказди. Билимга чанқоқ, аълочи ўқувчиларни рағбатлантириш мақсадида китоб совға қилди.

ОБОД МАСКАННИНГ ЙЎЛЛАРИ РАВОН

Одамларимиз бугун кечагидан, эртага эса бугунгидан ҳам унумлироқ меҳнат қилишга одатланишган. Буни “Қозиёқли” маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари мисолида кўриш мумкин. Кечаги лой кўча ўрнида тош ётқизилган йўл, сувоғи кўчган деворлар ўрнида эса чиройли қилиб оқланган уйларга кўзингиз тушади.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM