Янгиликлар

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИДА

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Жасурбек Шодиев Халқ қабулхонасида фуқароларнинг муаммоларини ўрганди.

Фуқаролар томонидан уй-жой, кадастр, кредит ажратилиши, даволаниш учун амалий ёрдам сўраб мурожаатлар тушди. Аксарият масалалар жойида ҳал этилган бўлса, бир қатор мурожаатлар ижросини таъминлаш мақсадида мутасадди раҳбарларга йўналтирилди.

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭРКИН ВА ФАРОВОН ЯШАЙЛИК”

“Мушкент” маҳалласи аҳли учун ташкиллаштирилган тадбир худди шу шиор остида ўтказилди. Маънавий-маърифий тарғибот тадбирида туман маданият бўлими санъаткорлари ўзларининг гўзал хонишлари билан томошабинлар қалбига завқ бағишладилар.

Шу каби тарғибот тадбири “Беклар” маҳалласида ҳам бўлиб ўтди.

ТЕМИР ЙЎЛ АТРОФИГА КЎЧАТ ЭКИЛДИ

Темир йўлининг Хўжақўрғон маҳалласидан ўтувчи қисми ҳудудида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Темир йўл ёқасидаги ерларга туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси ташаббуси билан 250 туп арча кўчати экилди.

Темир йўлчилар ўтқазилган қўчатларни вақтида суғориб парваришлаш, асраш ишларини ўз зиммаларига олдилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM