ХОТИРА АБАДИЙ – ҚАДР МУҚАДДАС

Бугун Нарпайнинг асл фарзанди Бектош Раҳимов таваллуд топган кун.

Б.Раҳимов қатор йиллар Андижон, Хоразм ва Самарқанд вилоятларининг биринчи раҳбари сифатида фаолият юритган.

Фаолияти давомида юртни ободонлаштириш, улкан бунёдкорлик ишларига бош-қош бўлган. Умрининг сўнгги йилларида республика “Нуроний” жамғармасининг раиси вазифасида меҳнат қилди. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари рўйхати шаклланган “Хотира китоби”нинг жамланиши ва чоп этилишида муносиб ҳисса қўшган Меҳнат Қаҳрамони, Ўзбекистон Фанлар Академияси аъзоси, иқтисод фанлари номзоди, бир қанча орден-медаллар соҳиби Бектош Раҳимовнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида Оқтош шаҳрида унинг бюсти ўрнатилган.

Бугун туман ҳокими ва нуронийлар меҳнат фахрийсининг бюстига гулчамбарлар қўйдилар.

Тадбирда Б. Раҳимовнинг ҳаёт йўли, фаолияти ҳақида сўз юритилиб, эзгу ишлари хотирланди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM