Янгиликлар

ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ ҲАР ТОМОНЛАМА АФЗАЛ

Туман ҳокими ММТП ва фермер хўжалиги раислари билан томчилатиб суғоришнинг афзалликлари ҳақида суҳбат олиб борди.

Шундан сўнг экин майдонларидаги ҳолат, амалга оширилаётган ерга ер қўшиш, пушта олиш, ер текислаш ва экинларни томчилатиб суғориш ишлари ўрганилди.

ПАРЛАМЕНТ ЎЙИНЛАРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Самарқанд шаҳрида Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши бошчилигида шаҳар ва туман Кенгаши котибияти мудирлари ва депутатлар иштирокида "Парламент ўйинлари" га старт берилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад эса аҳоли ўртасида спортни янада ривожлантиришда  депутатларнинг ўзлари шахсий намуна бўлишидир. 

“ҚОЗИЁҚЛИ”ДА ИШ ҚИЗҒИН

“Қозиёқли” маҳалласида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Эрта тонгдан туман ҳокими, корхона, ташкилот раҳбарлари, маҳалла аҳли йиғилишиб, бугунги режалаштирилган ишлар юзасидан келишиб олдилар.

Гузарлар, йўл четларига манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, кўчаларга тош қопламалар ётқизилмоқда.

ЯНГИ ОВОЗЛАР

Нарпай туман ҳокимлиги Маданият бўлими томонидан “Янги овозлар” Республика кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловда туман ҳудудидаги 10-17, 18-36 ёшгача бўлган ижодкорлар иштирок этишди. 

ЧИҚИНДИ ТАШЛАГАН ФУҚАРО ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ

 Нарпай туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси ходимлари томонидан "Бўстон" маҳалласи ҳудудида кузатув рейд тадбирлари ўтказилди. Рейд давомида фуқаро К.Б. ўз хонадонида ҳосил бўлган қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни маҳалла ҳудудининг белгиланмаган жойига чиқариб ташлаганлиги аниқланди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM