ПАРЛАМЕНТ ЎЙИНЛАРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Самарқанд шаҳрида Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши бошчилигида шаҳар ва туман Кенгаши котибияти мудирлари ва депутатлар иштирокида "Парламент ўйинлари" га старт берилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад эса аҳоли ўртасида спортни янада ривожлантиришда  депутатларнинг ўзлари шахсий намуна бўлишидир. 

Старт берилган ушбу лойиҳада ҳар ой давомида турли хил спорт машғулотлари бажарилади. Бугун эса депутатлар волейбол ва стол тенниси  спорт ўйинларини  ўтказишди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM