Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ

Туман ҳокими биринчи сектор штабида тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган фуқаролар билан учрашиб, мурожаатларини ўрганди.

Мурожаатларда  асосан, тадбиркорлик учун ер майдони ажратиш, имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўралди.

СЕМИНАР

Биринчи сектор ҳудудидаги маҳаллалар ва уларга бириктирилган вакиллар иштирокида “маҳаллабай” ишлаш тизимини йўлга қўйиш бўйича семинар ўтказилди.

Семинарда “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ажратилаётган ернинг аҳамияти ҳақида сўз борди.

ШАНБА – САЛОМАТЛИК КУНИ

Шанба – саломатлик куни муносабати билан туман ҳокимлиги ходимлари ўртасида мини футбол бўйича мусобақа ташкил этилди.

Мусобақада ходимлар ўзаро беллашдилар. 

Анашундай спорт мусобақаларининг ўтказилиб турилиши аҳолини жисмоний тарбияга бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилади.

МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ

70-умумтаълим мактабида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Туман прокурори ташаббуси билан ташкил этилган ярмаркада асосан “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га киритилган фуқаролар иштирок этишди.

СОҲАЛАРГА ЭЪТИБОР

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов, туман прокурори Камолиддин Жавданов, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, балиқчилик, асаларичилик ҳамда паррандачилик фермер хўжаликлари раислари билан учрашди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM