Янгиликлар

КАМЧИЛИКЛАР АНИҚЛАНДИ

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов тегишли мутасаддилар ҳамроҳлигида “Дўстлик” маҳалласида жойлашган сув тозалаш иншооти фаолиятини ўрганди.

Ўрганиш давомида иш жараёнида йўл қўйилган бир қанча камчиликлар аниқланди. Бундан ташқари, ҳудудни тозалаш, тартибга келтириш, ободонлаштириш ҳам лозим. 

НУҚСОНЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛИШИ ЛОЗИМ

Электр энергияси билан боғлиқ тизимдаги камчиликларни бартараф этиш, аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш соҳа вакилларининг бош вазифасидир.

Туман ҳокими Шерзод Раҳмоновнинг туман электр таъминоти корхонаси вакиллари билан ўтказган йиғилишида шу ҳақда сўз борди.

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИДА

Туман ҳокими тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишди. Дастлаб, “Тепа” маҳалласида жойлашган  “Нарпай Ҳосилбек агро” хусусий корхонасига қарашли иссиқхонада қилинаётган ишлар ўрганилди. 

Сўнг тадбиркор Азизбек Жўраев томонидан  мебел ва қурилиш матераллари ишлаб чиқариш объектининг қурилиши ҳамда лойиҳаси кўздан кечирилди. 

АЁЛЛАР ВА ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Туман ҳокимининг ёшлар ва хотин-қизлар билан галдаги учрашуви 44-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. “Дўстлик” маҳалласида яшовчи “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар учун учрашув олдидан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. 

БЕПУЛ КИТОБЛАР

Нарпай туман 3-сектор штабида мингдан ортик китобларнинг электрон варианти жамланди. 

Ҳурматли фуқаролар! Ушбу китобларга “@Narpay3Sektor_bot”га мурожаат қилиш орқали буюртма беришингиз мумкин. Бепул китобларга эга бўлинг.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM