Янгиликлар

ДЕПУТАТЛИК ГУРУҲИ ЙИҒИЛИШИ

O’zLiDeP туман Кенгашининг депутатлик гуруҳи ўзининг навбатдаги йиғилишини ўтказди. 

Йиғилишда  туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ўринбосари Ойбек Сулаймоновнинг “Ёшларни меҳнат миграциясига тайёрлаш бўйича бажарилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи эшитилди. 

МАЛАЙЗИЯЛИКЛАР НАРПАЙДА

Малайзиянинг  "Alpha Indera"  ҳамда "SAA engineering & marine"  компаниялари вакиллари истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш ва цемент ишлаб чиқариш заводи қуриш таклифи билан туманимизга ташриф буюрдилар.

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов инвесторлар билан мулоқот олиб борди.

ПРОФИЛАКТИК СУҲБАТ

“Хўжакорзон” маҳалласида хунук ҳолат юз берди. Спиртли ичимлик таъсирида бўлган фуқаро Қ.А. қўшниси Ё.А. билан ўзаро келишмовчиликка бориб, ошхона пичоғи билан унга тан жароҳати  етказган.

БИР ПИЁЛА ЧОЙ УСТИДА

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва маҳалла раислари учун дастурхон ёзилди. Бир пиёла чой устида бўлган суҳбат чоғида туман ҳокими Шерзод Раҳмонов 22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан йиғилганларни табриклади.

ТУТ – ИПАК ҚУРТИ ОЗУҚАСИ

Биринчи сектор штабида қишлоқ хўжалигига алоқадор соҳа вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда асосан, пиллачилик тармоғини ривожлантириш, ипак қурти озуқаси ҳисобланган тутларни парваришлаш, тутзорлар ораларида озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш юзасидан сўз юритилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM