Нарпай тумани ҳокимининг биринчи ва қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари Ш.Рахманов ва А.Тожиевлар ўзлари таълим олган 17-умумий ўрта таълим мактабига китоблар совға қилишди

Image_tadbir: 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев хайрли ташаббусни илгари суриб, бош вазирдан бошлаб ҳар бир раҳбарни ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилишга даъват этган эди. Бу эзгу ташаббусдан кўзланган мақсад — ўсиб келаётган ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини ошириш, китобхонликни оммавийлаштиришдан иборат, албатта. Зеро, китоб инсонни тарбиялайди, улғайтиради, юксак одоб-ахлоқни, инсоний фазилатларни шакллантиради. Китоб ўқиб вояга етган фарзанд аввало чуқур билимга, кенг дунёқарашга, мустақил фикрга, мустаҳкам ҳаётий позицияга эга бўлади. Шундай эзгу тушаббус доирасида Нарпай тумани ҳокимининг биринчи ва қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари Ш.Рахманов ва А.Тожиевлар ўзлари таълим олган 17-умумий ўрта таълим мактабига китоблар совға қилишдилар.


2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM