БИР ПИЁЛА ЧОЙ УСТИДА

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва маҳалла раислари учун дастурхон ёзилди. Бир пиёла чой устида бўлган суҳбат чоғида туман ҳокими Шерзод Раҳмонов 22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан йиғилганларни табриклади.

Шу каби Обод қишлоқ дастури доирасида амалга оширилган ободончилик ишларида фаол иштирок этган депутатлар, маҳалла оқсоқолларига туман ҳокимлигининг “Фахрий ёрлиғи” ва совғалари топширилди.

Тадбир қатнашчилари маданият бўлими санъаткорлари томонидан намойиш этилган концерт дастуридан баҳраманд бўлдилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM