Янгиликлар

“Очиқ мулоқот”

Бугун соат 20:00 да  Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган “Очиқ мулоқот” кўрсатувида  вилоят бандлик бош бошқармаси ҳамда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси бошлиқлари  иштирок этишади.
Сиз ўзингизни қийнаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазаларни (66)233-96-01, 233-96-03, 233-96-07, 233-96-09 рақамли телефонларга қўнғироқ қилиш орқали билдиришингиз мумкин.

МУНОСИБ ЎРИН

“Заковат” клубининг Самарқанддаги брейн-ринг турнири финали жонли эфирда намойиш этилмоқда.

Унда Нарпай туманининг 33-умумтаълим мактаби ўқитувчилари иштирок этишиб, 3-ўринни қўлга киритишди.

ЭҲТИЁТ ЧОРАЛАРИНИ КЎРИНГ

Ёғингарчилик узлуксиз давом этаётганлиги сабабли кўчалар, аҳоли ҳовлиларини сув босиб қолаётганлиги сир эмас. Бу ҳолатларни бартараф этиш мақсадида 30 дан зиёд техникалар жалб этилган.

Шунга қарамай туманимиз аҳлидан зарурий эҳтиёт чораларини кўришларини сўраб қоламиз.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM