БАРЧА ЧОРАЛАР КЎРИЛМОҚДА

Бугун Республикамизнинг барча ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилмоқда.

Ушбу ёғингарчилик бизнинг туманимизни ҳам четлаб ўтмади. Оқибатда “Дўстлик”, “Халқобод”, “Ноғорахона”, “Саловат”, “Сарбозор”, “Оқтош”, “Аҳиллик”, “Янгиобод”, “Гулистон”, “Фаровон”, “Исломобод”, Ислом шоир, Алишер Навоий, Амир Темур номли маҳаллаларнинг ички йўлларига оқова сувлар тўпланиб қолди.

Мазкур ҳолатлар оқибатлари туман ҳокимлиги, фавқулодда вазиятлар туман бўлими ҳамда тегишли хизматлар билан ҳамкорликда бартараф этилмоқда.

Фуқаролардан ички ариқларни доимий равишда тозалаб туришлари, сув йўлида ҳар хил тўсиқлар ҳосил килмасликлари сўралади.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM