НУҚСОНЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛИШИ ЛОЗИМ

Электр энергияси билан боғлиқ тизимдаги камчиликларни бартараф этиш, аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш соҳа вакилларининг бош вазифасидир.

Туман ҳокими Шерзод Раҳмоновнинг туман электр таъминоти корхонаси вакиллари билан ўтказган йиғилишида шу ҳақда сўз борди.

Тизимда йўл қўйилаётган нуқсонлар очиқ айтилиб, аксарият ходимлар фаолиятига танқидий баҳо берилди. Шу каби келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳам белгиланди. Трансформаторлар, устун ва симларнинг созлигини таъминлаш, аҳолига электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш чораларини кўриш юзасидан топшириқлар берилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM