Янгиликлар

КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ЭТАЙЛИК!

Коронавирус касаллиги яна хавф солиб турибди. Кундан кунга инфекцияни юқтириб олаётган фуқаролар сони ортмоқда. Бунинг олдини олиш учун эса белгиланган  карантин қоидаларига амал қилиш лозим. 

​​​​​​​БОЛА СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНСИН

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада токомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш борасида соҳада бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

1 апрель кунидан коронавирусга қарши оммавий эмлаш ишлари барча вилоят марказларида бошланади.

Бунга туманларда ҳам тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Жумладан,  поликлиникаларда алоҳида хоналар жараёнлар олдидан шай ҳолга келтирилмоқда.

СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

Вилоят хотин-қизлар маркази томонидан ташкил этилган 40 соатлик ўқув курсида “Аёллар дафтари”га киритилган 130 нафар тумандошимиз таҳсил олди.

13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган тадбирда  ўқув курсини мувафаққиятли тугаллаган хотин-қизларга сертификатлар топширилди.

Айни вақтда Нарпай тумани ҳокимлигида видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда. Унда туман ҳокимлиги аппарати ходимлари, сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишмоқда.

 "Сиёсий-маърифат соати"да маърузачилар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтадилар:

   Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси таълим дастурлари    бўйича номзодларни очиқ саралаш танловини ташкил этиш механизми ва танловларни ўтказиш тартиби;

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM