АЁЛЛАР ВА ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Туман ҳокимининг ёшлар ва хотин-қизлар билан галдаги учрашуви 44-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. “Дўстлик” маҳалласида яшовчи “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар учун учрашув олдидан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. 

ДХХ масъуллари ҳам иштирок этган учрашувда туман ҳокими фуқароларнинг муаммоларини ўрганди. Ёшлар, аёллар томонидан ичимлик суви, йўл таъмири, тадбиркорлик учун кредит, тикувчилик цехи очишда амалий ёрдам сўраб мурожаатлар тушди. 

Мурожаатлар ижросини таъминлаш юзасидан масъул ходимларга топшириқлар берилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM