Янгиликлар

ҲИММАТИНГИЗГА БАЛЛИ!

Нарпай аҳли азалдан пахтачиликда юқори марраларни забт этган. Бир пайтлар бутун мамлакатда ғўза парваришида “Нарпай методи” ибораси ишлатилгани  бежиз эмас. Негаки, ер асл деҳқонлар қўлига ўтган.  Уларнинг ҳар бири ўз ишини шараф билан бажаришга одатланишган. 

Хорижга чиқиш паспорти энди ўзимизда

Туман ички ишлар бўлими  Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида айни  пайтда хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш йўлга қўйилди. Эндиликда туманимиз фуқаролари бу каби паспорт олиш масаласида Самарқанд ёки Каттақўрғон шаҳарларига қатнаб овора бўлишмайди.

Ички ишлар ходимларининг касб байрами

25 октябрь – Ички ишлар идоралари ходимлари куни туманимизда кўтаринки руҳда нишонланди.  Туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси садолари остида бошланган тадбирда  ички ишлар бўлими ходимлари, уларнинг оила аъзолари, фахрий ходимлар иштирок этдилар.  Туман ҳокими Ботир Жабборов йиғилганларни  байрам билан табрикларкан, бир қатор фаол ходимларни ташаккурнома ва совғалар билан тақдирлади.

АРИЗА ҚАНОАТЛАНТИРИЛДИ

                          Туман  ҳокимига  Кўкота маҳалласида яшовчи фуқаро Дилноза Полвонова мурожаат қилган. Туман ҳокими Ботир Жабборов тегишли ташкилот вакиллари билан аризачининг яшаш шароитини ўрганиб чиқди. Дарҳақиқат, Дилноза Полвонованинг турмуш ўртоғи, фарзанди, қайниси ва қайнопаси ногирон экан. Оила ёрдамга муҳтож.

Халқ билан учрашув

                 Туман ҳокими Ботир Жабборов “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашув ўтказди.  Бундан кутилган мақсад маҳалла аҳлининг муаммоларини ўрганиб, уларни бартараф этишдан иборат. Учрашувда  аҳоли билан бирга тумандаги ташкилот, муассаса раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM