Янгиликлар

"Ҳуқуқий ахборот куни" тадбири ўтказилди

Туманда 2019 йилнинг 13 июн куни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама  қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, қонунийликни мустаҳкамлаш  мақсадида  “Ҳуқуқий ахборот куни” тадбири ўтказилди. Ушбу тадбир доирасида Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан татбиқ этилган бешта муҳим ташаббус доирасида тайёрланган кўргазмалар ва турли хилдаги чиқишлар намойиш этилди.

«Ҳар бир оила тадбиркор» давлат дастурининг туманда ижроси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ-4231-сон қарори ҳамда Самарқанд вилоят ҳокимининг  2019 йил 19 мартдаги 85-Қ сонли қарорига асосан, ҳудудларда оилаларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, уларнинг барқарор ва қўшимча даромад манбаига эга бўлишига, миллий ҳунармандчилик янада ривожланишига, хотин-қизларнинг

Харид чекини талаб қилиб, фуқаролик бурчингизни бажаринг!

Ҳурматли харидор! Унутманг, харидингиз ёки кўрсатилган хизматлар учун чекларни талаб қилиш орқали Сиз давлат бюджети даромадларининг кўпайишига, вилоятда амалга оширилаётган ижтимоий тадбирларни қўллаб-қувватлашга, ҳудудларни ободонлаштириш, фарзандларингизга таълим муассасаларида яратиб берилаётган шарт-шароитларни янада яхшилашга, талабалар стипендияси, ишчи-хизматчилар ойлик маошлари, шунингдек, яқинларингизнинг ижтимоий нафақа ва пенсияларини ўз вақтида олишини таъминлашга ҳисса қўшган бўласиз!

"Нарпай болажон" номли ёзги оромгоҳ болажонлар ихтиёрига топширилди

Тумандаги "Тинчлик" маҳалласида жойлашган "Нарпай болажон" номли ёзги оромгоҳ болажонлар ихтиёрига топширилди. Барча қулайликларга эга бўлган ёзги оромгоҳ 3 даврада 300 нафар болажонларни ўз ичига қамраб олади. Ёзги оромгоҳда болажонлар учун ташкил этилган маънавият-маърифат хонаси, кутубхона, фан ва спорт тўгаракларига тўлақонли қатнашишлари учун барча имкониятлар яратиб берилди.

НАРПАЙЛИК ПИЛЛАКОРЛАР ШАРТНОМАВИЙ ТОПШИРИҚНИ 100,1 ФОИЗГА БАЖАРДИЛАР

Нарпай туманининг фидокор пиллакорлари 2019 йилда Пилла хом ашёси етиштириш учун 4482 қути ипак қуртини юқори агротехник талаблар асосида парвариш қилишди. Белгиланган 246,5 тонна ўрнига, 247,7 тонна пилла хомашёси етиштириб, давлатга пилла сотиш шартнома режасини 100,1 фоизга бажардилар. Ўрта ҳисобда нарпайлик пиллакорлар ҳар бир қутидан 56-57 килограмдан ҳосил олишга эришишди.

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM