Янгиликлар

ЎҚИШГА МАРҲАМАТ!

         Азиз ота-оналар! Фарзандингиз санъатга ошно ва истеъдодлими? Унда  Нарпай туман 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида таълим олишга йўналтиринг! Мактаб  2020-2021 ўқув йили учун ёшларни ўқишга қабул қилади (ҳужжатлар онлайн тарзида қабул қилинади).

Эслатиб ўтамиз: Ҳужжатларни 1 августдан 25 августгача топшириш мумкин.

ЯНГИ ТРАНСОРМАТОР ЎРНАТИЛДИ

Туман электр тармоқлари корхонаси томонидан “Беклар” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 960-трансформаторга дастур буйча янги кўшимча 100 кв трансформатор ўрнатилди. 
Аҳоли сони ортиб электр таъминотига талаб ортганлиги боис қўшимча трансформатор қўйилди. Бу эса узлуксиз электр таъминотини йўлга қўйишга хизмат қилади.

КЎПРИК ТИКЛАШ САВОБ

Нарпай канали ортидаги кичик қишлоқ аҳли Чархин маҳалласи марказига бориш учун узоқ йўл босишарди. Айниқса, ўқувчилар мактабга қатнашга қийналишарди жуда. Эндиликда одамларнинг узоғи яқин, мушкули осон бўлди.

ИШГА МАРҲАМАТ!

“Нарпайтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан табиий газ билан таъминланган аҳоли хонадонларига “АСКУГ” русумли замонавий газ ҳисоблагичлар ўрнатишни режалаштирган. Ҳисоблагичларни ўрнатиш учун 10 нафар электргазпайвандловчи ва 10 нафар чилангар 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган ходимларни шартнома асосида ишга қабул қилади.

ЧИҚИНДИ ТАШЛАМАНГ!

Жорий йилнинг 4 август куни Нарпай туман Экология ва атоф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси инспекторлари "Мушкент" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кузатув рейд тадбири олиб бораётган вақтда, шу маҳалла фуқароси Ш.Ў. томонидан ноқонуний равишда қаттиқ ва маиший чиқиндиларни  маҳалланинг белгиланмаган жойига ташлаётганлиги аниқланди.

2015-2020 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM