Янгиликлар

Тумандаги халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати

Туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати бўйича бугунги кунда барча умумтаълим мактабларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди ҳамда таъмирталаб жойлар таъмирланиб ўқув йилига тайёр ҳолатга келтирилди.  

“Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди

Тумандаги “Тепа” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 47-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган бош ғоя негизида асосида ҳамда Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббусни туманда ижросини таъминлаш мақсадида спорт мусобақалари ва тадбирлар ташкил қилинди.

"ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ, МАНГУ БЎЛ ОМОН!" шиори остида концерт дастури ўтказилди

Жорий йилнинг 13 август куни тумандаги Исломобод маҳалла фуқаролар йиғинида туман Маданият бўлими ходимлари томонидан маҳалла аҳлига хушкайфият улашиш ва истиқлол шарофати ила ҳурлик бахшида этган ватан туйғусидан янада фахр ва ифтихор ҳиссини қалбига жо қилиш мақсадида "ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ, МАНГУ БЎЛ ОМОН!" шиори остида концерт дастури ўтказилди.

"Истиқлол" маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди

Нарпай тумани 1-сектор худудида жойлашган "Истиқлол" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 41-умумтаълим мактаби биносида туман ҳокимининг навбатдаги сайёр йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан билдирилган муаммолар юзасидан жами 5 та муаммодан 4 таси жойида ижобий ҳал этиб берилди. Қолган 1 та муаммоли масала бўйича тегишли ташкилот раҳбарига 2 кун муддатда ижобий ҳал этиш бўйича топшириқ берилди.

Ийд Қурбон ҳайити муборак бўлсин

Тумандаги ҳайит намози ўқиладиган 18 та жоме масжидларда ҳам Ийд Қурбон ҳайити намози ўзгача файз билан адо этилди. Туман ҳокими Жабборов Ботир Шукурович марказий масжид Нақшбандий жоме масжидида туман аҳлини Муборак Қурбон ҳайити билан муборакбод этди. Намозхонлар масжидларда яратиб берилган шароитлардан мамнун бўлишди. Намоздан сўнг жаннатмакон юртимизга тинчлик-омонлик сўраб, халқимиз фаровонлиги, ёшларимиз бахту иқболини тилаб дуолар қилинди. 

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM