Янгиликлар

ИЧКИЛИК ОҚИБАТИДА СОДИР ЭТИЛГАН ЖИНОЯТ

27 ноябрь куни туманимизда мудҳиш жиноят содир этилганлиги ҳақидаги хабарлар тез тарқалди. Ичкилик оқибатида “Оқ олтин” маҳалласида яшовчи эркак ўз таниши бўлган аёлни қасддан ўлдирган. “Мумтоз” базмгоҳи олдида содир этилган ушбу жиноят юзасидан туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

РЎЙХАТЛАР ШАКЛЛАНТИРИЛЯПТИ

Маълумки, аёллар ва ёшларнинг муаммоларини ўрганиш, бандлигини таъминлаш мақсадида “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” шакллантирилмоқда.
Бугун туман ҳокими Шерзод Раҳмонов биринчи сектор штабида электрон базага киритилаётган рўйхат, бу борада қилинаётган ишлар билан танишди.

ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

“Қиш фасли – иш фасли”, деган гап бежиз айтилмаган. Негаки, келгуси йил ҳосили учун деҳқонлар айнан бугундан ҳаракат қилиш лозим. Ерни шудгорлаш, ғалла парвариши, сув йўлларини тозалаш ва ҳоказо...
Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов ерларни шудгорлаш сифати ҳамда ғалла парваришини кўздан кечирди.

Пахтадан мўл ҳосил олиш бугундан бошланади

Вилоят ҳокимлиги ва қишлоқ хўжалиги бошқармаси ташаббуси билан Нарпай туманидаги «Мароқанд сифат» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги кластер корхонасига қарашли уруғлик чигитни дорилаш цехида 2021 йил ҳосили учун уруғлик пахта хом ашёсини тозалаш, уруғлик чигитни тайёрлаш, туксизлантириш, саралаш, қишлоқ хўжалиги зараркунандалари ва касалликларга қарши дорилашга бағишланган семинар ўтказилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM