ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

“Қиш фасли – иш фасли”, деган гап бежиз айтилмаган. Негаки, келгуси йил ҳосили учун деҳқонлар айнан бугундан ҳаракат қилиш лозим. Ерни шудгорлаш, ғалла парвариши, сув йўлларини тозалаш ва ҳоказо...
Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов ерларни шудгорлаш сифати ҳамда ғалла парваришини кўздан кечирди.
Шундан сўнг иккинчи ва тўртинчи секторлар ҳудудида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари раислари билан учрашди. Фермерларнинг муаммолари ўрганилиб, таклифлари эшитилди. Шу билан бир қаторда келгуси режалар, вазифалар юзасидан фикрлашиб олинди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM