Янгиликлар

ЙИРИК САНОАТ КОРХОНАСИ

“Мароқанд сифат кластер” МЧЖ йирик саноат корхоналаридан бири. Бугун туман ҳокими Шерзод Раҳмонов ушбу корхона фаолияти билан атрофлича танишиб чиқди.
Лаборатория, уруғлик чигитини дорилаш цехи, “Klaster oil” ёғни қадоқлаш цехлари фаолиятини ўрганди.
Дарвоқе, яқинда ишга туширилиши мўлжалланган ип калава ишлаб чиқариш цехи 150 нафар нарпайлик хотин-қизни иш билан таъминлайди. 

АМАЛИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИ

Оқтош шаҳридаги бир ҳовлига ўт кетди.  Ёнғин сабаб уй эгалари жуда катта мулкий зарар кўрдилар.
Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов бугун ушбу хонадонга ташриф буюриб, уй эгалари ҳолидан хабар олди.  Рўзғорни тиклаб, турмуш шароитларини яхшилаб олишлари учун амалий ёрдам кўрсатилишини айтди.

МАҚСАД ОБОДОНЛАШТИРИШ

Аждодларимиз мангу қўним топган масканлар – қабристонларни ободонлаштириш, тозалаш барчанинг вазифасидир. Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов бу ҳақида туман ободонлаштирш бошқармаси ходимларига ва маҳалла раисларига топшириқлар берган эди.
 Бугун туман ҳокими қабристонларни ободонлаштириш бўйича берган тавсиялари ва  кўрсатмалари ижросини назорат қилди.

 

 

ЗАРАФШОН ДАРЁСИДА

Бугун туман ҳокими Шерзод Раҳмонов туман ҳудудидан оқиб ўтувчи “Зарафшон” дарёси қирғоқларини кўздан кечирди. Шу билан бирга дарё қирғоқларини мустаҳкамлаш ва дарахтзор барпо этиш юзасидан тегишли масъулларга керакли маслаҳатлар берди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM