Янгиликлар

ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАЙДИ

Янгидан қад ростлаб, ҳадемай ишга тушиш арафасида бўлган “NBA ALLIANZ” масъулияти чекланган жамияти томонидан йилига 30 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.
Бугун туман ҳокими в.б. Шерзод Раҳмонов ушбу корхонада бўлди. Картон қоғоз ишлаб чиқариш цехи ва келтирилган замонавий ускуналарни кўздан кечирди. Шу каби тадбиркорнинг муаммолари билан ҳам қизиқди.

НУРОНИЙЛАРГА ЭҲТИРОМ

- Халқни рози қилиш йўлидаги хизматимда мен Сиз нуронийларнинг доно маслаҳатларингизга таянаман, – деди туман ҳокими вазифасини бажарувчи Шерзод Раҳмонов кекса авлод вакиллари билан бўлган бугунги учрашувда.

КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИДА

Нарпай тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Шерзод Раҳмонов ва сектор раҳбарлари "Тепа" маҳалласи ҳудудида жойлашган кичик саноат зонасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашишди.
Тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўздан кечириш билан бирга уларнинг муаммоларини ҳам ўргандилар.

РАҲБАРЛАР ҚУРИЛИШ МАЙДОНЛАРИДА

Нарпай туман ҳокими в.б. Шерзод Раҳмонов ва туман прокурори Камолиддин Жавдановлар  “Чорбоғ” маҳалласи ҳудудида янгидан қайта қурилаётган 49-мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, бунёдкорлик ишларини кўздан кечирдилар.
Шу каби Оқтош шаҳрида барпо этилаётган кўп қаватли уйларда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан ҳам танишишди.

НАРХ-НАВО ЎРГАНИЛДИ

Нарпай тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Шерзод Раҳмонов барча сектор ва ташкилот раҳбарлари ҳамроҳлигида "Мирбозор бозори" масъулияти чекланган жамиятида бўлдилар.
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари, бозор расталаридаги санитария ҳолати кўздан кечирилди.
Шу каби ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркаси билан танишди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM