Янгиликлар

ЯРМАРКАГА МАРҲАМАТ!

“Мирбозор бозори” масъулияти чекланган жамият бозорида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари савдо ярмаркаси фаолияти давом этмоқда.
Ҳамюртларимиз ушбу савдо расталаридан кундалик харидларини амалга оширишлари мумкин.

МАШИНА-ТРАКТОР ПАРКИДАН 130 МЛН. СЎМ УНДИРИЛДИ

Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди қарорига асосан қарздор “Оqtosh texmadadkor” машина-трактор паркидан ундирувчи Нарпай туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.

ИШЧИ ГУРУҲ ИШТИРОКИДАГИ СЕМИНАР

Биринчи сектор штабида аёллар ва ёшлар дафтарини шакиллантириш бўйича ишчи гуруҳ иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда иштирокчиларга муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиш бўйича қадамли режалар, анкета сўровномасини тўлдиришдаги асосий жиҳатлар тушунтирилди.

ДАЛАДА КОНЦЕРТ УЮШТИРИЛДИ

Туман ҳокимлиги маданият бўлими раҳбарияти ва ходимлари пахта теримида иштирок этаётган ҳамюртларимизни рағбатлантиришда давом этишмоқда. Бу сафар Тўра Ботир номли фермер хўжалиги далаларида бўлиб, илғор теримчиларга совғалар улашди. Шу каби уларга ўзларининг концерт дастурларини намойиш этдилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM