Янгиликлар

ВЕЛОМАРАФОН ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

  “Саломатлик куни” муносабати билан туманимизда “Пандемияни спорт билан енгамиз” шиори остида веломарафон ўтказилганлиги ҳақида бироз аввал хабар бергандик. Гап шундаки, марафон сўнггида велопойга ғолиблари маносиб тақдирландилар.
  Туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилган қимматбаҳо совғалар муносиб ўрин эгаллаган пойгачиларга тантанали равишда топширилди.

#Ҳозир

Халқ депутатлари Нарпай туман Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси ўз ишини бошлади. 
Айни пайтда кун тартибидаги биринчи масала – туманда  озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорларда нархлар барқарорлигини сақлаш юзасидан туман сектор раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилмоқда.

 

 

СЕКТОР РАҲБАРИ ВА ЁШЛАР

Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Отабек Деҳқонов “Халқабод” маҳалласида яшовчи  ёшлар билан учрашув ўтказди. Учрашувда  ёшлар ўзларининг таклиф ва муаммолари билан мурожаат этдилар. Кўтарилган масалаларнинг аксарияти мутасаддилар ёрдамида жойида ечимини топди.

 

ВЕЛОМАРАФОН

“Саломатлик куни” муносабати билан туманимизда “Пандемияни спорт билан енгамиз” шиори остида веломарафон ўтказилди. Марафонда тумандаги ташкилот, муассасалар ходимлари, ёшлар иштирок этишди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM