Янгиликлар

ИНВЕСТОР ТАШРИФИ

Афғонистонлик инвестор "RotBit" компанияси директори Раҳмани Аҳмадуллаҳ Нарпайга ташриф буюриб, туман ҳокими билан учрашди.

Тадбиркор 1 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиб, 200 гектар майдонда узум, нок, гилос, шафтоли меваларини етиштирмоқчи.

“РАҚС СЕҲРИ”

Туман ҳокимлиги маданият бўлими томонидан 16-умумтаълим мактабида “Рақс сеҳри” деб номланган маданий тадбир бўлиб ўтди.

 Тадбирда бўлимга қарашли 1-сон маданият марказининг “Рақс” тўгараги аъзолари санъатнинг нафис турини намойиш этдилар. Шунингдек, тадбирда гўзал куй-қўшиқлар янгради.

ДАВРА СУҲБАТИ

Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Нодира Муҳаммадиева озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турларига ҳукм қилинган назоратдаги хотин-қизлар билан давра суҳбати ўтказди.

ТЎҒРИ ЙЎЛНИ ТАНЛАШГА КЎМАК

Туман ҳокимлиги мажлислар залида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турларига ҳукм қилинган назоратдаги шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштиришга қаратилган умумпрофилактик тадбир ўтказилди.

ЯШИРИН ЦЕХ ФОШ ЭТИЛДИ

Муқимий номли маҳаллада “Нарпайтумангаз” газ таъминоти ҳамда туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида кузатув рейдлари олиб борилди. Кузатув давомида ноқонуний охак ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган яширин цех фаолияти фош этилди.

Маълум бўлишича, цехдаги охак ишлаб чиқариш қозонига тармоқдан ноқонуний тарзда, ҳисоблагичсиз газ қувури ўтказилган.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM