Янгиликлар

"ЁШ КИТОБХОН" РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ НАРПАЙ ТУМАНИДА ЎТКАЗИЛДИ.

            Нарпай туман Ёшлар кутубхонаси биносида Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида "Ёш китобхон" Республика танловининг туман босқичи 10-14, 15-19, 20-30 ёш тоифаларида ўтказилди. 

ФАОЛ ЁШЛАРГА СОВҒА

Самарқанд давлат чет тиллар институти талабалари билан бўлган учрашувда туман ҳокими ҳамда ДХХ масъулларига ёшлар бир қатор таклиф ва масалалар билан мурожаат қилдилар. 

Таклифлар инобатга олиниб, масалаларни ечиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши таъкидланди. 

ТАЛАБАЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Туман ҳокими ва ДХХ масъуллари Самарқанд давлат тиббиёт институтида Нарпайлик талабалар билан учрашув ўтказишди.

Учрашувда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ишлар, аҳоли саломатлигини сақлашда замонавий технологиялардан фойдаланиш учун яратилган шароитлар хусусида сўз бормди.

ВИЛОЯТ ХТБ БОШЛИҒИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ

Бугун  тумандаги 17-умумтаълим мактабида вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Зебинисо Шодиеванинг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Каттақўрғон, Иштихон туманлари, Каттақўрғон шаҳри ва туманимиз аҳолиси иштирок этган сайёр қабулда асосан, халқ таълими соҳасига доир мурожаатлар кўриб чиқилди.

МУНОСИБ РАҒБАТ

Мамлакатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқувчи-ёшлар ўртасида “Тасвирий санъат”, “Ҳайкалтарошлик” ва “Амалий санъат” йўналишлари бўйича кўрик-танлов ўтказилди. 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM