Янгиликлар

СЕКТОР ФАОЛИЯТИГА НАЗАР

Туман ҳокими учинчи сектор фаолиятини ўрганди. Штабдаги ходимлар учун ажратилган хоналар, олиб борилаётган ҳужжатлар юритуви кўздан кечирилди.

Сектор раҳбари ва аъзолари билан келгусида амалга оширилиши кўзда тутилаётган ишлар юзасидан келишиб олинди.

“ҚУВНОҚ СОАТЛАР” БОЛАЛАР ДАВРАСИДА.

Туман ҳокимлиги маданият бўлими ҳамда туман мактабгача таълим бўлимининг ташаббуси билан 21, 28, 32, 37-мактабгача таълим ташкилотларида “Қувноқ соатлар“ циркчилар гуруҳи саҳна кўринишларини намойиш этдилар. 

 

Циркчиларнинг чиқишлари болажонларга олам-олам қувонч бағишлади, десак муболаға эмас. 

 

ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТ НИМА?

Ўзбекистон Экологик партияси Нарпай туман ташкилоти томонидан   24-умумтаълим  мактабида “Экологик маданиятни шакллантириш” мавзусида тадбир ўтказилди. 

Тадбирда ҳозирги кундаги экологик муаммолар, табиатни асраш, табиий ресурслардан тўғри фойдаланиш ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

ГАЗЧИЛАР ҚЎРҒОНИНИДА

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов, 3-сектор раҳбари – туман ИИБ бошлиғи Улуғбек Ҳалимов ва тегишли соҳа вакиллари “Тинчлик” маҳалласининг Газчилар қўрғонида бўлдилар.

Ушбу кўп қаватли уйлардаги асосий муаммо – канализация қувурларининг таъмирталаблигидир.

2004 йил 30 ноябрь 381-Қ  Нарпай тумани "Оқ олтин" ширкат хўжалигида истиқомат фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун ер ажратиш ҳақида

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM