ИНВЕСТОР ТАШРИФИ

Афғонистонлик инвестор "RotBit" компанияси директори Раҳмани Аҳмадуллаҳ Нарпайга ташриф буюриб, туман ҳокими билан учрашди.

Тадбиркор 1 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиб, 200 гектар майдонда узум, нок, гилос, шафтоли меваларини етиштирмоқчи.

Шу маҳсулотларни биринчи галда Россия, сўнг бошқа давлатларга экспорт қилиш нияти борлигини билдирди.

Иккинчи босқичда компания гул экиб парваришлаб, атир учун хомашё тайёрлаш ниятида.

Бугун эса инвестор мутахассислар ҳамроҳлигида ернинг унумдорлиги, тупроқ структурасини ўрганди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM