Янгиликлар

МЕҲНАТ ФАХРИЙЛАРИ ЭЪЗОЗДА

9 май – Хотира ва қадрлаш куни олдидан меҳнат фахрийларининг ҳам ҳолидан хабар олинмоқда. Туман ҳокими ИИБ бошлиғи ҳамроҳлигида узоқ йиллар ички ишлар тизимида фоалият юритган Неъмат Мўминовнинг хонадонида бўлди.

Собиқ ички ишлар ходимига туман ҳокимлиги ва ИИБ томонидан қимматбаҳо совғалар улашилди.

“АВЛОДЛАР ЭСДАЛИГИ”

Ёшлар ишлари агентлигининг  туман бўлими ҳамда туман маданият бўлими ҳамкорлигида "Авлодлар эсдалиги"  республика ижодиёт танловининг  туман босқичи бўлиб ўтди. 

27-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида  15 – 19, 20 – 30  ёшлар  тоифасида ўтказилган танловда  назм ва наср  ҳамда тасвирий санъат йўналишларида иқтидорли ёшлар саралаб олинди. 

СОВҒАЛАР ВА ПУЛ МУКОФОТИ ЕТКАЗИЛДИ

Норбек бобо Мардонов 103 ёшни қаршиласада ҳамон тетик.  Урушда ўтган ҳар бир кунини яхши эслайди. Шу боис доимо “Биз кўрган кунларни келажак авлод кўрмасин”, дея дуога қўл очади.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари ва туман ҳокими Норбек бобога ҳам Юртбошимизнинг табриги ҳамда қимматбаҳо совғаларини, нақд пул мукофотини етказишди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM