Янгиликлар

​​​​​​​НАРПАЙ ЖАМОАСИ ҒОЛИБ

Вилоят миқёсида Пробация ҳисобида турган ёшлар ўртасида “Ким юртига содиқ бўлса, мендурман ўша”  шиори остида ўтказилган мини футбол мусобақасининг финал босқичида Нарпайликлар  Самарқанд шаҳри жамоасига қарши майдонга чиқишди.

Мезбонлар билан кечган муросасиз баҳсларда туманимиз жамоаси ғалаба қозониб, мусобақанинг  ғолиби, деб эълон қилинди.

ФАОЛ ХОДИМЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари “Сарбозор” маҳалласида туман ДСЭОМ ва ЖС  ҳамда тиббиёт ходимлари, фахрий шифокорлар  билан учрашдилар.

Учрашувда туман ҳокими Шерзод Раҳмонов соҳани янада ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган имкониятлар хусусида сўз юритди.

ЭЪЛОН

Туманимизнинг “Мустақиллик” маҳалласида “Рахимжон текстил” оилавий корхонаси томонидан очилган тикув-трикотаж мажмуасида қисқа вақтда болалар кийим-кечак маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми бир неча баробарга кўпайди. 

Шу сабабли ишлаб чиқариш корхонаси малакали бичувчи ва тикувчи хотин кизларни ишга таклиф килади!

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM