ФАОЛ ЎҚИТУВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Мамлакатимиз раҳбарининг видеоселектор йиғилишидаги топшириғига биноан туман ҳокими Шерзод Раҳмонов 43-умумтаълим мактабида  чет тили фани ўқитувчилар билан учрашди. 

Учрашувда туман ҳокими селектор йиғилишида кўтарилган масалалар, Юртбошимизнинг хорижий тилларни ўқитиш сифатини оширишга қаратилган топшириқлари юзасидан сўз юритди. Сўнг турли мактабларда дарс бераётган чет тили ўқитувчилари бу борада ўзларининг таклифларини билдирдилар.

Жумладан чет тили кутубхоналарини очиш, лингафон хоналарини ташкил этиш,  туман миқёсида хорижий тилларда ўқувчилар ўртасида беллашувлар уюштириш, фаол ўқитувчи ва аълочи ўқувчини рағбатлантириш таклифлари билдирилди.

Учрашув сўнггида фаол ўқитувчилар туман ҳокимлигининг “Фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирландилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM