Янгиликлар

ҲОКИМ КУБОГИ УЧУН

Туманимиздаги 1-сон касб- ҳунар мактабининг спорт залида  ҳоким кубоги  учун волейбол мусобақаси бошланди.  Мусобақада барча маҳалла фуқаролар йиғинларининг уюшмаган ёшлари ўз жамоалари билан иштирок этишмоқда.

Бугун соат 11:00 да илк беллашувларга старт берилди. Мусобақада 17 жамоа ўзаро баҳсларга киришдилар.

СОБИҚ ЖАНГЧИЛАРГА ЭҲТИРОМ

9 май – Хотира   ва қадрлаш куни муносабати билан  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нарпай туман Кенгаши  етакчилар ва  сардорлар билан бирга иккинчи жаҳон уруш қатнашчиси 103 ёшли Норбек бобо Мардонов  ҳамда  98 ёшли Мамадиёр бобо  Рустамовларнинг ҳолидан хабар олди.

ПАРТИЯНИНГ НАВБАТДАГИ ПЛЕНУМИ

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Нарпай туман Кенгашининг  IV пленуми бўлиб ўтди.

Дастлаб,  Ўзбекистон Халқ демократик партияси Нарпай туман Кенгаши раиси  Ҳ.Шарипов ижроия қўмитасининг 2020 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисобот берди.

#Тайинлов #Самарқанд #Vacancy_argos

Амонтошев Ферузбек Самидин ўғли — Самарқанд вилоят Нарпай тумани Халқ таълими бўлими Таълим сифати мониторинги бўлими бош инспектор-методист вакант лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

Бунга қадар Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги 41-сонли умумтаълим мактабида тарих фанидан ўқитувчи  лавозимида фаолият юритиб келган.

“МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ ТИЗИМИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Туман ҳокими эрта тонгдан “Қозиёқли” маҳалласида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.

“Маҳаллабай” иш юритишда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан масъул ходимлар билан суҳбатлашди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM