Янгиликлар

#Айни пайтда 

Туман ҳокими биринчи сектор ҳудудидаги энг чекка қишлоқларда яшовчи кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олмоқда.
Улар хонадонлардаги ёш болаларни байрам билан табриклаб, Янги йил совғалари улашмоқда.

МАҚСАД – ОДАМЛАРНИ РОЗИ ҚИЛИШ

Мана Янги – 2021 йилга қадам қўйдик. Ортга назар ташлайдиган бўлсак, қандай хайрли ишларни амалга оширдигу яна нималар қилишга улгурмадик, деган савол туғилиши табиий.
Бу савол ҳоким сифатида нафақат менинг, балки барча соҳа вакиллари, шу жумладан фуқароларимизнинг ҳам кўнглидан кечган бўлса ажабмас.

Ҳурматли ҳамюртлар, азиз Нарпайликлар!

Юртимизда байрамлар  кўп. Ҳар бирининг шукуҳи ўзгача. Аммо, инсонни бир муддат ортга назар ташлашга ундаб, йил давомида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилишга, ечилмаган муаммо ва камчиликларга жавоб излашга, келгуси режаларни тузишга ундайдиган байрам бу – Янги йилдир.

МЕҲНАТЛАРИ ҚАДРЛАНДИ

Туман ҳокимлиги мажлислар залида бир қатор соҳа вакилларига ҳокимликнинг Фахрий ёрлиғи топширилди.
2020 йил давомидаги самарали фаолияти, фидокорона меҳнатлари ва соҳа ривожига ҳисса қўшгани учун берилган ёрлиқлар МФЙ раислари, корхона, ташкилот, муассаса раҳбар ҳамда энг яхши ходимларининг меҳнатлари қадрланганидан далолатдир.

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Бугун туман ҳокимлигининг мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирманчи сессияси бўлиб ўтди.
  Сессия ишида халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM