Ҳурматли ҳамюртлар, азиз Нарпайликлар!

Юртимизда байрамлар  кўп. Ҳар бирининг шукуҳи ўзгача. Аммо, инсонни бир муддат ортга назар ташлашга ундаб, йил давомида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилишга, ечилмаган муаммо ва камчиликларга жавоб излашга, келгуси режаларни тузишга ундайдиган байрам бу – Янги йилдир.
Якунланган 2020 йил пандемия сабаб бутун дунё халқлари сингари биз учун ҳам осон кечгани йўқ. Шунга қарамай барча соҳаларда меҳнат муваффақиятлари қўлга киритилди. Кенг кўламдаги ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Мана Янги йил ҳам кириб келмоқда. Соҳалар ривожи ва халқ фаровонлиги йўлида бир қанча тизимли ишларни амалга ошириш режаларини белгилаб олганмиз. Бошланаётган йилда Сизларнинг яхши ниятларингиз ва кўмакларингиз билан бунинг уддасидан чиқамиз, албатта.
 Муҳтарам туманимиз аҳли!
Бугунги қувончли дамларда барчангизни Янги йил байрами билан самимий муборакбод этаман.
Юртимиздаги ҳар бир оилага тинчлик-хотиржамлик, бахт ва омад ҳамда фаровонлик тилайман.
Янги – 2021 йилнинг қадами жонажон Ватанимизга қутлуғ ва баракали келсин!
Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

Шерзод РАҲМОНОВ,
Нарпай тумани ҳокими.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM