ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Бугун туман ҳокимлигининг мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирманчи сессияси бўлиб ўтди.
  Сессия ишида халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибидаги биринчи масала – Халқ  депутатлари Нарпай тумани Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринга ўтказилган сайлов натижалари тўғрисида туман сайлов комиссияси раиси Анвар Бобожоновнинг ахбороти тингланди. Шу каби сайланган депутатнинг ваколатини депутатлар тасдиқлашди.
  Шундан сўнг халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгаши котибиятини ташкил этиш ҳақидаги қарорни тасдиқлаш тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Шуҳрат Самадов ахборот берди.
  Ахборот якунида депутатлар томонидан Халқ депутатлари Нарпай туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2021 йилга мўлжалланган иш режалари тасдиқланди.
Сессияда ташкилий масала ҳам кўрилиб, унда  Нарпай тумани ҳокимининг 2020 йил 18 декабрда “Дагаров Самариддин Бахтияровични туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасига тайинлаш тўғрисида”ги 1861-Қ-сонли қарори тасдиқланди.
  Туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Самариддин Дагаровнинг тумандаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинлари номини ўзгартириш, туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Наврўз Тўйиновнинг Нарпай туманининг 2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш,  тумани Адлия бўлими бошлиғи Жасурбек Қиличевнинг туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича ахборотлари ҳам эшитилди. 
  Шунингдек, туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари Акмал Ҳасанов жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.
  Сессия кун тартибидаги сўнгги масала – Давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари ҳақидаги қарорни тасдиқлашдан иборат бўлди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM