Янгиликлар

ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ

“Нарпайтумангаз” филиали ҳамда фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан аҳоли ўртасида табиий газдан тўғри фойдаланиш, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш борасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

ИЧКИЛИК ОҚИБАТИДА СОДИР ЭТИЛГАН ЖИНОЯТ

27 ноябрь куни туманимизда мудҳиш жиноят содир этилганлиги ҳақидаги хабарлар тез тарқалди. Ичкилик оқибатида “Оқ олтин” маҳалласида яшовчи эркак ўз таниши бўлган аёлни қасддан ўлдирган. “Мумтоз” базмгоҳи олдида содир этилган ушбу жиноят юзасидан туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

РЎЙХАТЛАР ШАКЛЛАНТИРИЛЯПТИ

Маълумки, аёллар ва ёшларнинг муаммоларини ўрганиш, бандлигини таъминлаш мақсадида “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” шакллантирилмоқда.
Бугун туман ҳокими Шерзод Раҳмонов биринчи сектор штабида электрон базага киритилаётган рўйхат, бу борада қилинаётган ишлар билан танишди.

ХАЙРЛИ ИШЛАР БАРДАВОМ

Эрта тонгдан туман ҳокими Шерзод Раҳмонов ва барча сектор раҳбарлари дастлаб “Нақшбандия” жоме масжидида, сўнг “Хўжакарзон ота” жоме масжидада бўлдилар. Зиёрат давомида қуръон тиловат қилинди.

ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

“Қиш фасли – иш фасли”, деган гап бежиз айтилмаган. Негаки, келгуси йил ҳосили учун деҳқонлар айнан бугундан ҳаракат қилиш лозим. Ерни шудгорлаш, ғалла парвариши, сув йўлларини тозалаш ва ҳоказо...
Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов ерларни шудгорлаш сифати ҳамда ғалла парваришини кўздан кечирди.

2015-2020 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM