Янгиликлар

ТОҒ БАҒРИДА ЯРАТИЛАЁТГАН БОҒ

“Соҳибкор” маҳалласи ҳудудида 400 гектарлик узумзор яратилмоқда. Бу лойиҳа  “Инновацион боғ” фермер хўжалиги томонидан давлат кафолати остида бўлмаган хорижий кредит ҳисобидан (1 миллион 200 минг АҚШ доллари) амалга оширилиши режалаштирилган. 

“ОТАМ, ОНАМ ВА МЕН”

Туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташаббуси билан мактабгача таълим ташкилотлари ўртасида “Отам, онам ва мен”, деб номланган спорт мусобақалари ўтказилди.

Бунда тарбияланувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари шахмат-шашка, арқон тортиш, шу каби бошқа спорт турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

ТАЪЛИМГА ЭЪТИБОР

Умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларида бўлган туман ҳокими энг аввало, истиш тизимини кўздан кечирди.

13, 53-умумтаълим мактабларидаги дарс жараёнлари кузатилди. Ўқувчилар билан дарслар мавзуига оид савол-жавоблар ўтказилди.

МАҲАЛЛА ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Туман ҳокими “Иймон”, “ Мустақиллик” маҳаллалари фаолиятини ўрганди. Йўллар ва қабристонлар ободончилиги кўздан кечирилди.
 
Шунингдек, туман ҳокими маҳалладаги обод хонадонларга кириб, уй эгалари билан суҳбат олиб борди.

Бундан ташқари, “Мустақиллик” маҳалласида барпо этилаётган янги бинонинг қурилиши юзасидан ўз фикрларини билдирди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM