Янгиликлар

САХОВАТ

Эҳтиёжманд оилаларга ёрдам қўлини чўзиш савобли ишдир. Туман ички ишлар бўлими бошлиғи – учинчи сектор раҳбари Улуғбек Ҳалимов “Гулистон” маҳалласининг Навбаҳор қишлоғида яшовчи кам таьминланган оилалар ҳолидан хабар олди. Хонадонлар шароити ўрганилгач, саховатпеша ҳомийлар ҳисобидан Ниёз Тошев, Ойдин Тоғаеваларнинг ҳар бирига бир жуфтдан сигир-бузоқ ҳадя этилди. 
Шу каби бир донадан гилам ҳам совға қилинди.

ТАБИАТНИ АСРАШ БАРЧАНИНГ ВАЗИФАСИ

Туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси давлат инспекторлари ва "Тоза ҳудуд" ДУК туман бўлими ходимлари томонидан "Қозиёқли" маҳалласида барг-хазонларни ёқмаслик, чиқиндиларни маҳалланинг белгиланмаган жойига ташламаслик ва дарахтларни рухсатсиз кесмаслик, шунингдек, қаттиқ ва маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш борасида тарғибот ишлари ўтказилди.

СУВЧИЛАРГА КЕРАКЛИ БУЮМЛАР

Иккинчи сектор раҳбари – туман прокурори Камолиддин Жавдановнинг ташаббуси билан ҳудуддаги илғор фермер хўжаликларининг сувчиларига қулай меҳнат шароити яратиб бериш чоралари кўрилмоқда.
 
Шу мақсадда 15 нафар сувчига сектор томонидан резена этик, тунги ёритгич(фонар) ва иссиқ чой учун термослар тарқатилди.

ТАРҒИБОТ ГУРУҲИ НАРПАЙДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ҳамда халқимизга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини аҳолининг ўрта бўғинига етказиш мақсадида олий таълим муассасаларининг профессор- ўқитувчиларидан иборат тарғибот гуруҳи туманимизга ташриф буюрди.
Бугун тарғибот гуруҳи аъзолари биринчи сектор ҳудудидаги 2-сон касб-ҳунар мактабида бўлдилар. 

НАВБАТДАГИ ЎҚУВ СОАТИ

Тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси томонидан "Сиёсий (маърифат) ўқув соати" ўтказилди. 

Унда сектор раҳбарлари ҳамда туман ҳокимлиги аппарати ходимлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари қатнашдилар. 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM