Янгиликлар

ПРОФИЛАКТИК ТАДБИР

“Оқтош” маҳалласида туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан тозалаш профилактик тадбири ўтказилди. Тадбир давомида  фуқаролар билан профилактик суҳбатлар олиб борилиб,  мавжуд ов қуролларини сақлаш тартиблари, қонун доирасидан четга чиқмасдан фойдаланишлари назорат қилинди.

МУРОЖААТ ВА ИЖРО

Куни кеча “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида “Дўстлик” маҳалласида яшовчи Барно Очилова вилоят ҳокимига қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ускуна сўраб мурожаат қилганди. 
Бугун туман ҳокими Шерзод Раҳмонов мурожаатчининг хонадонида бўлиб, оиланинг яшаш шароитини ўрганди. Шу билан бирга  АТ “Агробанк” Нарпай филиали томонидан имтиёзли кредит асосида мурожаатчига электро печ ва қўшимча жиҳозлар олиб берилди.

МУРОЖААТ ВА ИЖРО

“Дўстлик” маҳалласи ҳудудидаги 43-умумтаълим мактабида ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида ҳам бир қатор ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш масаласи туман ҳокими Шерзод Раҳмонов зиммасига юклатилган эди.
Бугун мурожаатчи ёшларнинг хонадонига ташриф буюрган туман ҳокими аввало, уларнинг яшаш шароитларини ўрганди. Сўнг барчасининг муаммоларига ечим топиш чоралари кўрилди.

МУРОЖААТ ВА ИЖРО

Куни кеча туманимизга ташриф буюрган вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов дастлаб, иккинчи сектор ҳудудидаги уюшмаган ёшлар билан учрашув ўтказганлиги ҳақида хабар бергандик. “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида Зоир ота номли маҳаллада яшовчи ёшларнинг мурожаатларини ҳал этиш мақсадида туман ҳокими  уларнинг хонадонларида бўлди.
Кредит сўраб мурожаат этган ёшларга амалий ёрдам кўрсатилди, бандлик масаласини илгари сурган йигит-қизларга бўш иш ўринлари таклиф қилинди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM