ИРРИГАЦИЯ ТИЗИМИГА НАЗАР

Иш режага асосан, шанба – қишлоқ хўжалиги фаолиятини ўрганиш куни, деб белгиланган. Шу муносабат билан туман ҳокими Шерзод Раҳмонов йирик насос станциялари ишини кўздан кечирмоқда.

Тажрибали ирригатор, меҳнат фахрийси Ҳикмат Аҳмедов ҳамроҳлигида Нарпай, Чорвадор, Туркистон,  Ҳамза ва Оқтош-1, Оқтош-2 насос станциялари фаолияти ўрганилди. Ўрганиш давомида ходимларнинг  муаммо ва таклифлари ҳам эшитилди.

Шундан сўнг, туман ирригация бўлими, “Оби ҳаёт” сув истеъмолчилари уюшмасида бўлиб, амалга оширилиши режалаштирилган ишлар билан танишдилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM