Янгиликлар

БЎШ ВАҚТНИ МАЗМУНЛИ ЎТКАЗИБ...

70-умумтаълим мактабида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида тадбир ўтказилди. 2-сектор раҳбари – туман прокурори ташаббуси билан ўтказилган тадбирда вилоят прокурори катта ёрдамчиси У. Муҳаммадиев, ДХХ нинг масъул вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Тадбирда ёшлар шахмат, каратэ, футбол бўйича мусобақаларда беллашдилар.

ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА

"Оби ҳаёт" маҳалласида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. 7-умумтаълим мактабида ўтказилган учрашувда  вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси У. Муҳаммадиев, туман прокурори, 2-сектор раҳбари К. Жавданов ҳамда ДХХ нинг масъул вакиллари иштирок этиб, ёшларнинг муаммоларини ўргандилар.

ҲАМКОР ТАШКИЛОТЛАР КЎМАГИДА

Маълумки, шу йилнинг 20 январида туман ҳокимлигида Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссиясининг ўтган йилда амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтган эди. Йиғилишда туман ҳокими комиссия олдида турган бир қатор вазифалар хусусида сўз юритиб, 2021 йилги иш-режасини тасдиқлаб, комиссия аъзоларига топшириқлар берганди.

“ЁШЛАР КОРРУПЦИЯСИЗ ҲАЁТ ТАРАФДОРИ”

Ўзбекистон Адолат социал-демократик  партиясининг туман Кенгаши  томонидан 7- умумтаьлим мактабида "Ёшлар коррупциясиз ҳаёт тарафдори" мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда партиянинг туман Кенгаши раиси Зоҳид Мустафоев коррупциянинг жамият тараққиётига зарари, унинг хунук оқибатлари ҳақида сўз юритди. 

“БИРЛИК”ДАГИ БИР КУН

“Бирлик” маҳалласининг маъмурий биноси қайта таъмирланмоқда. Бино деворлари чиройли рангга бўялиб, ҳовлисига бетон қоплама ётқизиляпти.

Аҳоли хонадонларида олиб борилаётган ободончилик ишлари ҳам таҳсинга лойиқ. Ариқлар қазилиб, деворлар оқланяпти.  Супалар, йўлаклар таъмирланмоқда.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM