“БИРЛИК”ДАГИ БИР КУН

“Бирлик” маҳалласининг маъмурий биноси қайта таъмирланмоқда. Бино деворлари чиройли рангга бўялиб, ҳовлисига бетон қоплама ётқизиляпти.

Аҳоли хонадонларида олиб борилаётган ободончилик ишлари ҳам таҳсинга лойиқ. Ариқлар қазилиб, деворлар оқланяпти.  Супалар, йўлаклар таъмирланмоқда.

Туман электр таъминоти корхонаси томонидан яроқсиз симёғочлар янгиланмоқда. Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари эса йўлларга арча дарахти кўчатларини ўтқазишяпти. 

Ободонлаштириш ишларига сектор ҳамда ташкилот, корхона раҳбарлари бош-қош бўлишиб, кўчаларда, аҳоли хонадонларида олиб борилаётган ишларни ўрганиб боришяпти. Аксарият кам таъминланган, ўта ночор фуқароларнинг уйларини таъмирлашга амалий ёрдам берилмоқда.

Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ва “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан ажратилган техникалар ёрдамида кўчаларга тош қопламаси ётқизилиб, чиқиндилар чиқариляпти. 

Ободонлаштиришга киришилганлигига бугун тўрт кун бўлди. Шу қисқа вақт ичида маҳалланинг Жевачи қишлоғида сезиларли даражада ишлар амалга оширилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM