Янгиликлар

ҒАЛЛАГА СУВ ОЛИНДИ

Ҳаво ҳароратининг кўтарилиши деҳқончилик ишларини бажаришда қўл келади, албатта. 

Деҳқонлар ғалла майдонига минерал ўғит солиб, суғоришмоқда.

Эртанги мўл ҳосил учун бугундан тараддуд кўриш ғаллакорларимизга хос одат.

АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ТАҲЛИЛИ

Туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Нодира Муҳаммадиева "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга кўрсатилаётган амалий ёрдам, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида бажарилган ишларни таҳлил қилди.

Биринчи ва иккинчи сектор ҳудудидаги маҳаллалар кесимида  қилинган ишлар масъул ходимлар ўртасида муҳокама этилди.

ВОЛОНТЁР ЁШЛАР ХИЗМАТДА

“Бирлик” маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилганлиги ҳақида хабар бергандик. Бу ерда аҳоли хонадонларини тозалаб, тартибга келтирилаётганини ҳам таъкидлаб ўтганмиз. Гап шундаки, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Обид Алиев бошчилигида волонтёр ёшлар кекса ёшдаги фуқароларнинг хонадонларини ободонлаштиришда жонбозлик кўрсатишмоқда.

ЁШЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Жасурбек Шодиев ҳамда ДХХнинг масъул ходимлари “Умид” маҳалласида яшовчи уюшмаган ёшлар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда ёшларнинг мурожаат ва таклифлари атрофлича ўрганилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM